• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Геосиёсий таҳлил: Путинни тинглашни бошлаган Ғарб, лавозимидан озод этилган Залужний

    8 февраль куни Украина президенти мамлакат Қуролли кучларининг бош қўмондони Валерий Залужнийни лавозимидан озод этди ва унинг ўрнига Украинанинг шарқий фронтдаги гуруҳи қўмондони, генерал-полковник Александр Сирскийни тайинлади. Олдинроқ матбуотда Зеленский ва Залужний ўртасида келишмовчилик борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    Шунингдек, америкалик журналист Такер Карлсоннинг Россия президенти Владимир Путиндан олган интервьюси бир қанча муҳокамаларга сабаб бўлди. “Дарё” ушбу икки мавзу атрофида иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул ва сиёсатшунос Ойбек Сирожов билан суҳбатлашди.

    – Украина Қуролли кучларининг бош қўмондони Валерий Залужний нима учун кутилмаганда лавозимидан озод этилди? Бунга нима сабаб бўлган бўлиши мумкин?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Залужнийнинг ишдан олиниши ҳар хил талқин қилинмоқда. Айримлар Украина президенти Зеленский ва Залужний ўртасида келишмовчиликлар борлигини ҳамда Залужний айнан шу боисдан ишдан олинганини таъкидламоқда. Лекин Залужний ўзининг йўл қўйган хато ва камчиликлари ортидан лавозимидан озод этилди. Фактларга назар ташласак, 2023 йил 4 июнда Украина армияси қарши ҳужумга ўтаётган вақтда Валерий Залужний Time журналига интервью бериб шундай деган эди:

    “Ғарб томонидан бизга 300 та танк, 700 та БМП ва 500 та артиллерия қуроллари берилса, биз кунига 30 километр масофани босиб ўтамиз ва бир ой қолмасдан денгизга чиқамиз ҳамда Қримни қамал қиламиз”.

    Бироқ Украинанинг қарши ҳужуми омадсизлик билан тугади. 2023 йилнинг ноябрь ойида Залужний Буюк Британиянинг The Economist газетасига интервью бериб, “Россия кучлари билан бизнинг армиямиз сон жиҳатдан тенг ҳолатда. Биз Россияни технологик жиҳатдан енгишимиз керак. Мен бундан бошқа чора кўрмаяпман”, деган эди. Мана шу гаплар Украина президенти Владимир Зеленскийнинг норозилигига учради. Чунки Залужний фронтдаги ҳолат бўйича биринчи навбатда Украина Олий бош қўмондони ҳисобланган Зеленскийга айтиши керак эди. Украина президенти эса фронтдаги ҳолат ҳақида The Economist газетасидан хабар топмоқда. Унгача Зеленскийга фронтдаги асл ҳолат бўйича нотўғри маълумот берилган. Шунингдек, Қримни қамал қилиш режаси амалга ошмагани ҳам Залужнийнинг лавозимидан озод этилишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи
    Фото: “Дарё”

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Залужнийнинг лавозимидан олиниши кутилган эди. Чунки ОАВларда шу масала ҳақида кўп хабарлар тарқалган эди. Назаримда, биринчи сабаб қарши ҳужумнинг муваффақиятсизликка учрагани. Бу муваффақиятсизликни кимдир бўйнига олиш керак эди. Демак, қарши ҳужумни тайёрлаган қўмондон ишдан олинди. Бундан ташқари, Залужний ва Зеленский ўртасидаги айрим фикрлар бир-бирига қарама-қарши эди. Мисол учун, Зеленский ҳужумга ўтишга буйруқ берган бўлса, Залужний ортга чекинишни тавсия қилган ҳолатлар рўй берди. Бугунги реал фронтдаги ҳолат ҳам Залужнийнинг ишдан олинишига сабаб бўлган. Боиси бугун Украина қарши ҳужумда эмас, балки ҳимояланмоқда.

    – Украина бош штабидаги ўзгариш фронтга қай даражада таъсир кўрсатади?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Аввало, Залужнийнинг бир ўзи кетмайди. Янги қўмондон Александр Сирский фронт чизиғига ўзи ишонган генералларни тайинлайди. Залужнийнинг ишдан олинишида сиёсий омиллар ҳам рўл ўйнади. Украина матбуотида ҳар доим Зеленский билан Залужний тенглаштирилган ва айрим ҳолларда Залужнийнинг рейтинги президентникидан баландроқ бўлган. Бир вақтлар Владимир Зеленский икки бор президентлик муддатига сайланмаслигини айтган эди. Балки келажакда Зеленксий президент бўлолмаса-да, у танлаган одам давлат раҳбари бўлишини истаган бўлиши мумкин. Лекин мен Залужний берган ваъдаларини бажара олмагани учун ишдан олинди, деб ўйлайман. Агар у берган ваъдаларини бажариб, Қримни қамал қилганида, Залужнийни ҳеч ким ишдан олмас эди!

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Бизда кечувда от ўзгартирилмайди, деган нақл бор. Албатта, Украинада бош қўмондон ўзгариши фронтдаги ҳолатга жиддий таъсир кўрсатади. Масалан, Залужнийнинг ўз тактикаси ва стратегияси бор эди. Янги тайинланган бош қўмондон ўзгаришларни амалга ошириши учун ҳам вақт керак. Украина учун барча муаммолар бир вақтнинг ўзида келди. Мисол учун, Ғарбдан моддий ва ҳарбий ёрдамларнинг кечикиши ва қўмондоннинг ўзгартирилиши масалани янада мураккаблаштиради.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос
    Фото: “Дарё”

    – Яқинда америкалик журналист Такер Карслон Россия президенти Владимир Путиндан интервью олди. Бу суҳбат шов-шувларга сабаб бўлди. Путин берган интервьюдан қандай хулосалар чиқариш мумкин?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Америкалик журналист Такер Карслоннинг Россия президенти Владимир Путиндан олган интервьюсида ҳеч қандай янгилик йўқ. Путин суҳбатни узоқ тарихдан бошлади ва Украина миллати йўқ эканлигини тушунтирмоқчи бўлди. Журналистнинг ҳам боши оғриб кетди. Карслон битта саволни 3 маротаба такрорлади. Ҳар сафар Путин бу саволларга очиқ жавоб бермади. Путин урушни Ғарб бошлаганини таъкидлади. Шахсан мен интервьюда янги бир гап эшитмадим.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Путин янги гап айтдими-айтмадими, бу муҳим эмас! Муҳими, Путинни Ғарб тингламоқда. Америкалик журналистнинг Россия президентидан интервью олиши, аслида, Америкадаги сайлов жараёнлари билан боғлиқ. Бу суҳбатдан мақсад — Байден маъмурияти йўл қўйган хатоларни кўрсатиш ва Дональд Трамп обрўсини ошириш эди. Масалан, Такер Карслоннинг ўзи ҳам республика партиясидан. Энг қизиқ ҳолат, Қўшма Штатларда президентлик учун кураш давлат манфаатларидан устун келмоқда. Табиийки, Путиннинг фикрлари Америкадаги айрим инсонларнинг қарашини ўзгартиради.

    Суҳбатни журналист Сардор Али олиб борди

    12.02.2024, 20:01   Изоҳ (0)   11141
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жо Байден TikTok’да аккаунт очди

    12.02.2024, 19:50

    Техас ҳукумати Мексика билан чегарани мустаҳкамлаш учун саъй-ҳаракатларини икки баравар оширди

    12.02.2024, 19:21

    Грузия 2023 йилда туризмдан 4,1 миллиард доллар даромад олди

    12.02.2024, 17:42

    Маҳса Аминийнинг амакиси 5 йилга қамалди 

    12.02.2024, 17:19

    Россияда ўзбекистонлик эркакнинг мурдаси топилди

    12.02.2024, 17:00

    Шимолий Корея янги реактив снарядларни синовдан ўтказди 

    12.02.2024, 16:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.