АҚШ президенти Жо Байден аввалдан эълон қилинмаган мурожаат билан чиқди. У махсус прокурор Роберт Хурнинг сўзларига изоҳ берди. Аввалроқ прокурор президентнинг хотираси билан боғлиқ муаммолар борлигини айтиб ўтганди.
“Менинг хотирам жойида. Кекса бўлсам ҳам нима қилаётганимни биламан. Мен президент сифатида бу мамлакатни оёққа турғаздим. Менга прокурорнинг тавсиялари керак эмас”, — деди Байден.
Шунингдек, Байден ўзини АҚШнинг энг малакали одами деб атади. “Мен АҚШ президенти бўлиш учун бу мамлакатдаги энг малакали одамман”, — деди Байден.
Аввалроқ Жо Байден Оқ уйга қайтиш учун курашаётган Дональд Трамп экзистенсиал хавф туғдираётганини айтганди.
Изоҳ (0)