Қўшма Штатлар Сурия ва Ироқдаги Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) ва унга қарашли милиция гуруҳларига ҳаводан зарбалар берди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги хабар берди.
125 та снаряд ёрдамида 85 дан ортиқ нишонга зарба берилди, бунда кўп сонли самолётлар, шу жумладан, АҚШдаги базалардан узоқ масофага учувчи бомбардимончилар қўлланди. Департаментнинг аниқлик киритишича, нишонлар — оператив ва қўмондонлик марказлари, дрон ва ракеталар омборлари, разведка марказлари, логистика иншоотлари ҳамда Америка қўшинлари ва бошқа коалиция кучларига ҳужум қилишга ҳисса қўшган гуруҳларнинг таъминот занжирлари бўлган.
“Бугун бизнинг жавобимиз бошланди. Бу исталган вақтда ва исталган жойда давом этади. Қўшма Штатлар Яқин Шарқда ёки дунёнинг бошқа жойларида можарога интилмаяпти. Аммо бизга зарар етказмоқчи бўлган ҳар бир киши билсинки, агар бир дона америкаликка зарар етказсангиз, биз жавоб берамиз”, — деди президент Жо Байден.
Оқ уй зарбаларни муваффақиятли деб атади.
Изоҳ (0)