АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйга қайтиш учун курашаётган Дональд Трамп экзистенсиал хавф туғдираётганини айтди, деб ёзади “ТАСС”.
“Бир экзистенсиал таҳдид бор, у ҳам бўлса — Дональд Трамп. У биз амалга оширган ҳамма нарсани бекор қилишга ҳаракат қилади. Биз бунга йўл қўя олмаймиз”, — деди Байден Нью-Йоркдаги сайловолди кампаниясида.
Аввалроқ Трамп Оқ уйнинг амалдаги раҳбари билан ноябрдаги президентлик сайловлари олдидан дебат ўтказмоқчи эканлигини айтганди.
Трамп 2022 йилнинг ноябрида навбатдаги президентлик сайловида иштирок этишини маълум қилган.
Аввалроқ Трамп ва Байден Ню-Хемпширда ўз партияларининг праймеризларида ғалаба қозонгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)