“Агар Қўшма Штатлар ёрдам беришни тўхтаца, нима бўлади? Яқин Шарқда нима бўлади? Тайван бўғозида-чи? Осиё қандай аҳволда қолади? Украина билан нима бўлади?”, — деди Жо Байден.
Bloombergънинг қайд этишича, Жо Байденнинг ушбу мавзудаги чиқиши Сенат Украина, Исроил ва Тайванни қўллаб-қувватлаш учун 118 миллиард доллар ажратишга, шунингдек, АҚШ чегараларини мустаҳкамлаш чораларига қарши овоз берганидан бир неча соат ўтгач содир бўлган. Аввалроқ Жо Байден собиқ президент Дональд Трампни ушбу ҳужжат қабул қилинишига қарши чиққанликда айблаган эди.
4 февраль куни АҚШ Сенати Оқ уй билан биргаликда ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжат чегарани ҳимоя қилиш учун 20 миллиард доллар, Украинага ёрдам бериш учун 60 миллиард доллар, Исроилга ёрдам бериш учун 14,1 миллиард доллар ва Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорларга ёрдам бериш учун 4,83 миллиард доллар ажратишни назарда тутади.
Изоҳ (0)