Германия канцлери Олаф Шольц Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида ўзига жуда ўхшаш америкалик демократ сенатор Крис Кунс билан тушган суратини жойлаштирди.
“Қиёфадошимни яна кўриш жуда ёқимли”, деб ёзди Шольц.
![](/static/2024/02/09/shols-5Sh_MWIj.jpg)
АҚШ Конгресси сенатори эса ўз профилига ушбу суратни қўйиб, немис тилида шундай изоҳ қолдирди: “Ким аслида ким?”
8 февраль куни Германия канцлери АҚШга ташриф билан келди ва 9 февраль куни у АҚШ президенти Жо Байден билан учрашиши режалаштирилган. Ушбу ташриф арафасида Олаф Шольц Германиянинг ёлғиз ўзи Украинага ёрдам бера олмаслигини айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)