Тошкент вилояти ҳокими биринчи ўринбосари — Ниёзов Холмирзани лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Ниёзов Холмирза вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Зоир Мирзаевнинг тегишли қарори билан Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Чиноз тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ботир Алимбеков вазифа бажарувчи этиб тайинланди.
Изоҳ (0)