Эстония Украинага ҳарбий ёрдамнинг навбатдаги партиясини, жумладан Javelin танкка қарши ракеталарини топширди.
Бу ҳақда Болтиқбўйи Республикаси Миллий давлат телерадиоси ERR хабар берди.
Ёрдам пакетига танкка қарши ракеталардан ташқари пулемётлар, ўқ-дорилар, турли жиҳозлар, шунингдек, сувга шўнғиш ускуналари киради.
Эстония Мудофаа вазирлиги таъкидлаганидек, ушбу қуролларнинг нархи 80 миллион еврони ташкил қилади.
Изоҳ (0)