АҚШ ҳарбийлари Яманга янги ҳужум уюштирди ва ҳусий исёнчиларининг тўртта дронини нишонга олди.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги маълум қилди.
“Бугун АҚШ кучлари учиришга тайёр бўлган тўртта дронга зарба берди. АҚШ кучлари ҳусийлар назорати остидаги ҳудудларда дронларни аниқлади. Улар савдо ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига бевосита таҳдид солаётганди. АҚШ қуролли кучлари ўзини ҳимоя қилиш мақсадида зарба бериб, дронларни йўқ қилди”, — дейилади АҚШ Марказий қўмондонлиги баёнотида.
Бундан ташқари, қўмондонлик маълумотларига кўра, 2 февраль куни Америка қўшинлари Аден кўрфази ва Қизил денгизда саккизта дронни уриб туширган.
Ғазо секторидаги можаро авж олганидан сўнг, “Ансор Аллоҳ” ҳаракати Исроил ҳудудига ҳужумлар уюштиришини ва унга алоқадор кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғози сувлари орқали ўтишига рухсат бермаслигини билдирганди.
Изоҳ (0)