Олмаота-Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг ёпиқ қисмида 26 та машина иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Liter.kz хабар берди.
Жамбил вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво шароити (ер музлаши, кўриш имконияти чекланиши, қор бўрони) туфайли 26 та транспорт воситаси – 4 та йўловчи автобуси, 4 та юк машинаси ва 18 та енгил автомобиль тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида 26 нафар фуқаро Б. Момишули қишлоғининг туман марказий касалхонасига ётқизилган, улардан тўрт нафари реанимацияда, аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Аҳволи оғир бўлган 1 нафар бемор реанимация бўлимидан тез тиббий ёрдам машинасида вилоят марказига етказилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.
“Фавқулодда хизматлар машинада қолган одамларни қутқариш ишларини олиб бормоқда. Қурбонлар йўқ. Темирйўллар вазирлиги, тез тиббий ёрдам ва патрул хизматлари воқеа жойида ишламоқда. Нурликент қишлоғидаги Маданият уйининг исиниш пунктига 39 нафар фуқаро олиб келинган, улардан саккиз нафари болалар”, — деб хабар берди Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Изоҳ (0)