Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида юз берган авария оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Tengrinews.
17 июль куни эрталаб вилоят автомобиль йўли Экпинди-Сўзакда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Nissan, Toyota Camry ва Volkswagen Grafter автомобиллари тўқнашиб, сўнг ёниб кетган.
“Тўққиз киши воқеа жойида вафот этган. 13 киши касалхонага ётқизилди. Икки киши касалхонага ётишдан бош тортди”, — деди Туркистон вилояти полиция бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бағланбек Айтпаев.
Полиция маълумотларига кўра, ЙТҲга Nissan автомобилининг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгани сабаб бўлган. Ҳозир Туркистон вилояти ИИБ раҳбарияти воқеа жойида. Ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)