Қозоғистоннинг Актўбе вилояти қутқарувчилари 24 февраль куни йўллардаги кўрувчанлик ёмонлашгани сабаб юк машиналари ва йўловчи транспортларидан жами 93 кишини эвакуация қилди, деб хабар беради “Закон.кз”.
Қайд этилишича, эвакуация қилинганлар орасида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бор.
“24 февраль куни соат 22:50 да Самара—Чимкент автомобиль йўлининг 964-километрида Бишкекдан Москвага йўл олган Yutong автобуси “Қорабутак” аҳоли пунктига қадар кузатиб қўйилган.
Исиниб олиш пунктига 41 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари эвакуация қилинди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, вилоятда яна 54 киши исиниш пунктларига етказилган бўлиб, уларнинг 52 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Setra автобуси йўловчилари транспорт воситасининг носозлиги сабаб йўлда қолиб кетган. Улар Чимкентдан Москвага кетаётган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг мартида Қозоғистонда 26 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетган, 2019 йилда Қозоғистонда Россиядан қайтаётган ўзбекистонликлар иштирокида ЙТҲ содир бўлиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 2018 йил январида Ақтўбе вилояти ҳудудида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ёниб кетган ва 52 ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)