• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Давлатни фақат диктатура билан ушлаб қолиш ва ўлгунича шу йўл билан тахтда қолиш сиёсатини юритди” — Ислом Каримовнинг президентлик даври ҳақида суҳбат

    Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафот этганига ҳам 7 йилдан ошди. Ҳозир Каримовни кимлардир ҳеч қандай маъносиз эсласа, яна кимлардир кўзида ёш билан ва яна кимлардир нафрат билан тилга олади.

    Ўзбекчиликда вафот этган кишининг ортидан ёмон гап айтиш афзал кўрилмайди. Биз ҳам Каримовни ёмонотлиқ қилиш ниятимиз йўқ ва бу учун томошабиннинг ҳам маломатига қолмоқчи эмасмиз.

    “Дарё” нашри Ислом Каримов ва у президентлик қилган Ўзбекистон ҳақида суҳбатлашиш учун “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ва иқтисодчи блогер Отабек Бакировни суҳбатга тортди.

    — Мустақилликнинг илк йилларини, яъни Ислом Каримов президентликка келган даврни катта авлод “мураккаб ва ўтиш палласи бўлган”, деб эслайди. Абдураҳмон ака, ростдан ҳам ўша вақтлар ўтиш даври бўлдими ёки вазият шундай табиий етилиб келганмиди?

    Абдураҳмон Ташанов: Геосиёсий жиҳатдан ўша давр мураккаб пайт эди. Чунки дунёнинг ярми бўлган социалистик лагернинг қулаш йиллари эди. Ислом Каримов келишидан олдин бундай ҳаракатлар бошланган ва Каримов бу жараёнларнинг фаол иштирокчиларидан бири бўлди.

    Мамлакат тарихида ижобий ёки салбий из қолдиришидан қатъи назар, Ислом Каримов тарихий ва мураккаб шахс. У кишининг шахсиятини боғлаш ҳақида гапирадиган бўлсам, ўша пайтда Каримов ёки Назарбоев ёки бошқа Собиқ Совет мамлакатларининг раҳбарлари ҳатто “Мен мустақил бўлмайман”, деб туриб олганда ҳам, СССР тарқалиб бўлган эди ва мустақилликни эълон қилиш уларнинг чекига тушди, холос.

    Абдураҳмон Ташанов
    Фото: “Дарё”

    — Табиийки, ўша даврда молиявий қиронгарчиликларга дуч келинди. Ҳатто кафанлик учун материаллар етишмаган, хўжалик моллари танқислиги кузатилган эди. Ислом Каримов Ўзбекистонни мана шундай оғир, иқтисодий бўҳронлар давридан олиб чиқиб кетган шахс сифатида баҳоловчилар бор. Отабек ака, бундай қарашларга фикрингиз қандай?

    Отабек Бакиров: Билмайман, ким бундай баҳолайди. Назаримда осон саволларга осон жавоблар йўқ. Агар биз қисқа, осон савол бериб, шундай жавоб олмоқчи бўлсак, ўтган давр тўғрисида ҳеч қандай картина ҳосил қилолмаймиз.

    Иқтисодий бўҳронларга тўхталадиган бўлсак, бу фақат Ўзбекистонгагина хос вазият эмас. Бутун Собиқ Советда иқтисодий алоқаларнинг узилиши, барбод бўлган коммунистик режим ва режали иқтисодиётнинг қулаши оқибатида юзага келган бўҳрон. Яъни бу бўҳрон Марказий Осиёда ҳам, Кавказда ҳам, Шарқий Европада ҳам, Марказий Россияда ҳам юз берган вазият эди. Ҳар бир давлат ўзи тўғри деб билган иқтисодий, жуғрофий, демографик шарт-шароитлардан келиб чиқиб бу бўҳронлардан чиқиш йўлларини танлади. Қайсидир мамлакатлар жуда тез, “шок терапияси” асосида бозор иқтисодиётига ўтган бўлса, Ислом Каримов вазминлик билан, шошилмасдан ва мавжуд реалликларни сақлаб қолган ҳолатда бюрократик, маъмурий бошқарувни сақлаб қолган ҳолатда мана шу бўҳрондан чиқиш чораларига қараб юрди.

    Агар эътибор бериб қарасак, умуман Собиқ Совет маконида эркин нархларга — бозор нархларига ўтиш энг кеч Ўзбекистонда юз берган. 1994 йил январь ойидан бозор нархларига ўтиш ҳаракатлари бошланган. Яна бир жиҳати, иқтисодий бўҳрон 1991 йилдаги ЯИМнинг 1992—1994 йилларда қуйига қараб инишида ва инқирозлардан энг камроқ талафот кўрган давлатлардан биттаси — Ўзбекистон ҳисобланади. Буни ҳам тан олиб айтиб кетиш керак. Сабаби, биринчидан, аввал бошида Совет Иттифоқи давридаёқ ёпиқ иқтисодиётга ва бир типли қишлоқ хўжалигига ёки қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш иқтисодиётига эга бўлгани учун табиий равишда жароҳатлар ҳам камроқ бўлган.

    Отабек Бакиров
    Фото: “Дарё”

    Адашмасам, 1991 йилги ЯИМга нисбатан 1995 йил ҳолатига тахминан 12 фоизлик орқага кетиш бўлган. Айрим мамлакатларда, мисол учун, Украинада 45-60 фоизгача иқтисодий чўкиш кузатилган. Биринчи ютуқ тарафини оладиган бўлсак, иқтисодий чўкишнинг чуқурлиги юқори бўлмаган, лекин айни бир пайтда олдиндаги яхши имкониятлардан бозорга ўтиш йўли танланмаган. Шу даврдан бошлаб оладиган бўлсак, айниқса, 1998 йилдан кейин қолган мамлакатлар — биз билан рақобатдош бўлган мамлакатларга нисбатан бозорга ўтишимиз секинлашди. Ҳаттоки айрим қадамларни тўхтатдик ҳам. Мисол учун, 1994 йилдан 1996 йилгача амал қилган эркин конвертация тизимини тўхтатдик. Ўзбекистонда янги давр бошланмагунча йирик активларни хусусийлаштириш амалга оширилмади. Ташқи савдони эркинлаштириш юз бергани йўқ. Бу қўрқувлар ёки йўқотишлар эҳтимоли билан боғлиқ эмас, 25 йил мамлакатни бошқарган инсоннинг дунёқараши билан боғлиқ, деб ҳисоблайман. Ҳаддан ташқари ўзини тўғри, ҳақ деб билган, бошқалар билан бу ҳақиқат субъективлиги масаласида ҳисоблашишни лозим кўрмайдиган одамнинг хатолари эди.

    Мен жуда юқори баҳолайманки, бизни бўҳронлардан чиқишимизни осонлаштирган нарса 1989—1990 йилларда томорқаларнинг бўлиб берилиши бўлган. Адашмасам, Ўзбекистонда 3 миллионга яқин оилалар томорқали бўлган. Бу илк мулкдорларни яратган қадам ҳисобланади. Вилоятларда, қишлоқ жойларда томорқасиз одам қолмаган. Иккинчи нарса, шаҳар жойларда квартираларни бепул хусусийлаштириб берилиши бўлган. Яъни биринчи қадамлар тўғри қўйилган, деб ўйлайман — бозорга мулкдорлар синфини шакллантирмасдан ўтиб бўлмайди-ку.

    Тахминан 1996—1997 йиллардан бошлаб кескин секинлашиш, маъмурий қадамларга қараб кўпроқ урғу бериш авж олишни бошлаган ва бу жараён 2016 йилгача тўхтагани йўқ.

    — Ўзбекистонда мустақилликнинг илк йилларида икки марта пул сиёсати амалга оширилди. Лекин пул қадрсизланиши кескин ортиб кетди. Баъзи экспертлар буни тайёргарлик кўрмасдан амалга оширилган, деб баҳолашади. Отабек ака, сиз ўша даврда ўтказилган пул сиёсатини қандай баҳолайсиз?

    Отабек Бакиров: “Тайёргарлик кўрмасдан”, деган фикрга унча қўшилмайман. Чунки олдиндан ниманидир кўролсангиз, режалаштирсангиз, тайёргарлик кўрасиз. 1992—1993 йилларда МДҲ ташкил этилган пайтда жуда кўп баёнотлар айтилган. Хусусан, валюта зонасини, рубль зонасини сақлаб қолиш бўйича жуда кўп баёнотлар берилган. Нафақат баёнотлар, балки аниқ хатти-ҳаракатлар амалга оширилган. Лекин 1993 йил август ойида тўсатдан Россия Марказий банки 93 йил белгига эга бўлган ўзининг рублини босиб чиқаришни бошлаган ва Россия ҳудудида ягона тўлов воситаси сифатида эълон қилган.

    Жуда катта миқдорда Совет рубли ҳали ўзининг миллий валютасини жорий қилмаган мамлакатларга, хусусан, Ўзбекистонга ҳам оқиб келишни бошлаган. Бунда иқтисодиётни, халқ истеъмолига ҳаддан ташқари ортиб кетиши билан боғлиқ бўлган оқибатларни юмшатиш учун қадамлар қўйилиши керак эди. Унга тайёргарлик кўриб олиб, 3 ёки 6 ойдан кейин, 1 йилдан кейин тайёргарлик кўриб олиш деган концепция мен учун жуда ҳам тушунарсиз. Лекин баёнотларга ишонмасдан, бу қадамларни 1992—1993 йилдаёқ Россия ўзининг миллий валютасини — рублини жорий қилмасидан турибоқ амалга оширишимиз мумкин эди. Аммо бунинг ҳам минус тарафлари бор эдики, ҳали мамлакат олтин валюта захираларига эга эмас, Жаҳон бозорида коммуникацияни, мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни тўла-тўкис йўлга қўймаган, 90-95 фоиз савдо алоқалари, товар айирбошлаш фақатгина Собиқ Совет мамлакатлари билан амалга оширилиб турган бир пайтда альтернативани ўзи бўлмаган. Ҳамма ёмон қарорлар мавжуд бўлган, ўша ёмон қарорлар ичида яхшироғини танлашга тўғри келинган, холос, деб ўйлайман.

    “Каримов шахсига ҳуқуқий баҳо бериш керак, у яшаган давр ҳақида расмий позиция бўлиши лозим”, деган фикрлар кўп айтилади. Мен бу фикрларга қўшилмайман. Биринчидан, бизга ўхшаган — ўтиш даврини бошидан кечираётган учинчи дунё мамлакатларида ягона легитимлик институти бу — президентлик институти. Президентлик институтида ўзини намоён этган инсон ҳақидаги ҳар қандай тўғри баҳоланмаган қарашлар бу мамлакат давлатчилиги ва суверенитетига ҳам савол уйғотиб қўяди. Шунинг учун ҳам, бу менинг шахсий фикрим — Ислом Каримов шахсига, у яшаган даврга, қабул қилган қарорларга нисбатан, албатта, баҳо берилиши керак. Лекин қачонки, бизда идеал маънода, орзудаги мамлакат маъносида, эркин сайловларда сайланган соғлом парламентимиз ва мустақил судимиз бўлса, жамиятимиз қабул қилинаётган қарорларга таъсир ўтказиш имкониятларига эга бўлса, сайловлар орқали ёки қонунга таклифларини бериш орқали ёки маҳаллий бошқарув орқали — шундай имконият бўлган тақдирдагина, қўпол қилиб айтганда, ревизия қилиш мумкин.

    Фото: "Дарё"

    Қайси қарорлар нотўғри бўлган, қаерда биз нотўғри йўлдан кетдик, инсон ҳуқуқлари, иқтисодий масалада зарарли йўлга тушдик, қўпол қилиб айтганда, диктатура қачондан ва қаердан бошланди, бунинг сабаблари нима эди, деган саволларга шундагина жавоб бериш мумкин. Шартли равишда айтганда, ҳозирги ҳар қандай тафтиш бизга фойда берадиган тафтиш эмас.

    — Ислом Каримов президентлик даврига қаралса, у дастлабки йилларида халққа ён бергандек, одамларга қайишгандек таассурот уйғотади. Кейинроқ мамлакат оёққа туриб олганидан кейин сиёсати қаттиқлашгани кўзга яққол ташланади.

    Абдураҳмон Ташанов: Мустақилликнинг дастлабки йилларида тузум алмашиш муносабати билан одамлар Собиқ Иттифоқдан “диний очлик” билан чиқди. Ўша вақтда Каримов сиёсий мухолифат сифатида эмас, ҳақиқий мухолифатчи сифатида диндорларни кўрган ва кек сақловчи инсон сифатида кейинчалик диндорларни таъқиб қилиш сиёсатини олиб борди.

    Биринчи давр — 1996 йилгача, иккинчиси — АҚШ билан 2001 йилда Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланган йилгача бўлган давр.

    Кейинроқ, 2005 йилнинг май ойида Андижон воқеалари содир бўлди ва бу Каримов ҳукуматига сиёсий зарба берди. Шундан кейин чамбарак бошқа томонга буралиб кетди. Ўшандан кейин у мамлакат гайкаларни қаттиқ бураш, давлатни фақат диктатура, авторитар йўл билан ушлаб қолиш ва ўлгунча шу йўл билан тахтда қолиш сиёсатини юритди.


    Мусулмонбек Иброҳимов суҳбатлашди

    01.02.2024, 18:10   Изоҳ (0)   26965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ислом Каримовнинг энг катта хатоси шу бўлган” — ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст валюта конвертациясининг ёпилиши ҳақида

    29.01.2024, 11:01

    “Ислом Каримов амалдорлар бир–бири билан қуда бўлишини ёмон кўрарди” — Мурод Муҳаммад Дўст

    29.01.2024, 15:39

    Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)

    30.01.2024, 13:58

    Ўзбекистонда олтин ишлаб чиқариш ҳажми 23 фоиз, мис 41 фоиз, кумуш 60 фоизга ошди 

    01.02.2024, 17:49

    Ўтган йили маҳалла идоралари ходимларига 6,1 млрд сўмлик моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди

    01.02.2024, 17:27

    Ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига ишга юборилиши кутилмоқда 

    01.02.2024, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.