• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ислом Каримовнинг энг катта хатоси шу бўлган” — ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст валюта конвертациясининг ёпилиши ҳақида

    Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов даврида мамлакатда валюта конвертациясининг ёпилиши (1996–2017 йилларда) катта хатолардан бири бўлган. Бу ҳақда таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст “Лолазор” подкастидаги чиқишида айтиб ўтди.

    Мурод Муҳаммад Дўст
    Скриншот: YouTube.com / “Лолазор”

    Мурод Муҳаммад Дўст 1993–1999 йилларда марҳум Ислом Каримовнинг матбуот котиби сифатида фаолият юритган. Шу билан бирга, президент девонида ҳам ишлаган. Подкастда ёзувчи Ислом Каримов шахсияти ва амалга оширган ишлари тўғрисидаги саволларга жавоб берди, яқин тарих ҳақидаги ўз хотиралари билан бўлишди.

    “Қаттиққўл инсон эди”

    Мурод Муҳаммад Дўстнинг айтишича, биринчи президент қаттиққўл инсон бўлган.

    “Баъзида ортиқча, шафқатсизларча қаттиққўллик қилган пайтлари ҳам бор. Оддий одамлардек хурсанд бўлган пайтларини ҳам кўрганман. Ёки бошига мусибат тушган пайтларда қайғурганларини ҳам гувоҳи бўлганман. Энди ҳамма қатори одам, лекин унинг гарданига тушган юк жуда оғир эди. Ўжар инсон эди. Шу ўжарлиги сиёсатда кўпинча қўл келарди. Кўпроқ Ўзбекистонни манфаатларини ўйлаб баъзи пайтларда душман орттиришдан ҳам қўрқмасди. Ёдимда бор, Нетаняҳу (Исроил бош вазири–таҳр.) билан биринчи марта учрашганда, иккови бир–бирига зиддият билан қараганди. Агар қаршисидаги баландроқ, тепадан келадиган одам бўлса, Ислом акани ҳам бирдан ўзбеклиги тутарди. Ўзбекистонни манфаатларини ўйлаган пайтлари ёдимда кўпроқ қолган”, — дея эслади ёзувчи.

    “Хатосини ҳеч ким айта олмаган”

    Суҳбат давомида Мурод Муҳаммад Дўст Ислом Каримов бирор ишда хатога йўл қўйса, бу ҳақда унинг юзига айтадиган инсон бўлмаганини таъкидлади.

    “Баъзида Ислом ака ‘Нимага менга ҳеч ким гап қайтармайди. Мен ҳам хато қиламанку! Нега ҳеч ким сен нотўғри қиляпсан деб айтмайди’, дерди. Ўйлайманки, у ўзининг хатоларини тан олишга мойил эди. Лекин унинг хатоларини айтадиган одам йўқ эди. Хатоларини ҳам, яхши фазилатларини ҳам биламан. Баъзи пайтларда хатосини тан олиб: ‘Сизлар тўғри айтган экансизлар’, деган пайтлари бўлган. Масалан, гап қайтарсангиз, 2–3 кун аразлаб, телефон қилмасдан, гаплашмай қўярди. Кейин, ‘Сизларни айтганларинг бўла қолсин, майли билганингни қил’, деб қўярди. У ҳам тан олгани бўларди. Тўғри гап бор, лекин ҳақиқатни айтадиган одам йўқ бўлган. Шунинг учун ҳақиқат оёқнинг остида қолиб кетарди”.

    “Конвертация ёпилгани энг катта хатоси эди”

    Мурод Муҳаммад Дўстнинг таъкидлашича, Ислом Каримов даврида йўл қўйилган улкан хатолардан бири валюта конвертациясининг ёпилгани бўлган.

    “Конвертация масаласи 1994 йилда бошланди. Ўзбекистоннинг, Ислом аканинг энг катта хатоси шу ерда бўлган. Ислом акага ‘валюта четга чиқиб кетиб қолади, ерга ўтириб қоламиз’, дейишган. Лекин бирортаси чиқиб айтмадики: ‘Бу ўзбек нонни қулоғига емайди, оғзига ейди. Валютасини олиб чиқса, унинг ўрнига бирор нарса олиб келади. Керак бўлса, яна олиб чиқиб сотади’, демади. Хуллас, валютани назорат қила бошлашди. Кейин конвертация деган нарса чиқди. Ўша одамлар учун конвертация ўйлаб топилди. Бўлмаса, агар иқтисод либераллашиб давом этганида ҳозир бошқача бўларди. Ўша пайтда иқтисодиётда старт позициямиз Қозоғистонникидан яхши эди. Ўшанда атрофида 100 та оила бой бўлиб олди. Миллиардлар пайдо бўлди. Шунда жуда катта хато бўлди. Мана конвертацияни қайтадан очганимизга неча йил бўлди? 2017 йилда эди. Ўшандан бери ҳалигача хурсанд бўлиб қўяман. Аввалги даврда валюта назорати бир ховуч одамлар қўлида эди. Ўшанда валютада тўртта курс пайдо бўлган. Биз валюта алмаштиришга кучи етадиган одамларни бойитдик. Ислом Каримов ҳам менимча буни биларди. Лекин имкони бўлмаганми, билмадим...”,—деди ёзувчи.

    “Президентдан ахборотлар яширилган”

    Суҳбатда Мурод Муҳаммад Дўст айрим мулозимлар ахборотларни Ислом Каримовдан яширган ҳолатлар бўлганини ҳам айтди.

    “Газеталарда сал танқидийроқ материал чиққан бўлса, ўша сони президент ёнига киритилмасди. Қани у газета дейилса, бугун чиқмади дейиларди. Ёдингизда борми, Маркеснинг асарида газета президентнинг ўзи учун бир нусхада чиқарилади. Ўша пайтда информацияни президентдан яшириш бор эди”,—дея ўтмишни хотирлади Мурод Муҳаммад Дўст.

    29.01.2024, 11:01   Изоҳ (0)   19089
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юлий Юсупов: Эркин конвертациянинг жорий этилиши буйруқбозлик бошқарув тизимининг «белини синдириш» имконини беради

    03.09.2017, 18:22

    Содиқ Сафоев 1996 йили Ўзбекистонда валюта конвертациясининг чекланиши нималарга олиб келгани ҳақида гапирди

    04.03.2021, 18:11

    Ўзбекистонда тадбиркорларга валюта конвертацияси бўйича чекловлар киритилаётгани хабар қилинди

    15.09.2023, 23:11

    Молия вазири ўринбосари Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланди

    29.01.2024, 10:56

    Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

    29.01.2024, 10:52

    Транспорт вазири, унинг биринчи ўринбосари, ЙҲХХ бошлиғи ва “Тошшаҳартрансхизмат” раисига ҳайфсан берилди

    29.01.2024, 10:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.