Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев эътибори билан Ўзбекистон биринчи президентининг хотираси абадийлаштирилди, мақбараси барпо этилди. Ислом Каримов таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш анъанага айланди.
“Фидойиларини эъзозлаган халқ ҳамиша ҳурматга сазовор. Хотира тадбири бунинг яна бир ифодаси бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг Ўзбекистон манфаати йўлида қилган ишлари, инсоний фазилатлари ёдга олинди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.
Биринчи Президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.
Изоҳ (0)