• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимидан олиндими?

    Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний лавозимидан олингани ҳақида норасмий хабарлар тарқалди. Украина Мудофаа вазирлиги мазкур хабарларни рад этди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Фото: Украина президенти матбуот хизмати

    29 январь куни кечқурун айрим Россия ва Украина оммавий ахборот воситаларида Залужнийнинг истеъфога чиқиши, унинг ўрнига Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов келиши ҳақидаги миш-мишлар кенг тарқалди. Таниқли журналистлар ҳам Украина президенти Владимир Зеленский генерал Валерий Залужнийнинг истеъфога чиқиши ҳақидаги фармонни имзолаганини эълон қилди. 

    Олий Раданинг айрим депутатлари ҳам Залужний ишдан бўшатилган ёки ишдан бўшатилмоқчи бўлганини даъво қилди. Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров бу миш-мишларни рад этди. Украина президенти ўзининг тунги видеомурожаатида Залужний ҳақида гапирмаган. 

    Economist мухбири Оливер Керролл Зеленский ва Залужний 29 январь куни учрашганини, аммо Украина Қуролли кучлари бош қўмондонини ишдан бўшатиш ҳақидаги фармон имзоланмаганини маълум қилди.

    Генерал Залужнийнинг ўзи маҳаллий вақт билан ярим тундан кўп ўтмай Facebook'да Бош штаб бошлиғи Сергей Шаптала билан ҳеч қандай изоҳсиз тушган суратини эълон қилди.

    2023 йил охирида кўплаб кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари Украина президенти Владимир Зеленский ва Валерий Залужний ўртасидаги келишмовчилик ҳақида хабар берган эди. Россия босқинини тўхтатиб, босиб олинган ҳудуднинг бир қисмини қайтариб олишга муваффақ бўлган ҳарбий генерал ҳозирда Украинадаги энг машҳур одамлардан бири ҳисобланади. 

    Ғарб оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Украина президенти Залужнийнинг тобора оммалашиб бораётгани, унинг “уруш боши берк кўчага киргани ва позицияли урушга ўтилиши”ни эълон қилганидан ғазабланган.

    Зеленский ушбу далилларни шарҳлар экан, у ва Залужний ўртасида иш муносабатлари борлигини айтди. 

    “Залужнийни ишдан олиш Зеленский учун фойдали эмас”

    Украина президенти офиси собиқ маслаҳатчиси Арестович Украина Қуролли кучлари бош қўмондонини ишдан олиш Зеленский учун фойдали эмаслигини таъкидлади.

    “Агар Зеленский Залужний билан рақобатдан қўрқса, унда Залужнийни ҳозир истеъфога чиқариш, уни кучли сиёсий арбобга айлантириш демакдир. Чунки у ҳарбий хизматчи сифатида Зеленскийдан энди ҳеч нарса қарздор бўлмайди. У оддийгина Украина фуқароси бўлиб қолади, у уруш шароитида хоҳлаганини айта олади ва қила олади”, — дейди у.
    30.01.2024, 09:40   Изоҳ (0)   7865
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сиёсатга қарши уруш. Зеленский ва Залужний ўртасида нималар бўляпти?

    04.12.2023, 19:35

    Залужнийнинг кабинетида овоз тинглаш мосламаси топилди

    18.12.2023, 12:22

    “Қулоқлар билан ишламаймиз”: Залужний кабинетидан эшитиш қурилмаси топилганига муносабат билдирди

    18.12.2023, 17:53

    “Маринка шаҳри энди йўқ, Руслар Авдеевкани 2-3 ойда қўлга киритиши мумкин” — Залужний 

    26.12.2023, 20:45

    Залужний аскарлар етишмаслиги сабабли депутатларни фронтга кетишга чақирди

    05.01.2024, 17:09

    АҚШ Залужнийга 2022 йилда Қримга ҳужум қилишга рухсат бермаган — ОАВ 

    10.01.2024, 19:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.