Тошкент вилоятида ўз онасига таъминот пули тўлашни истамаган фарзандларга қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бюронинг Қуйи Чирчиқ тумани бўлимига фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суднинг 2023 йил 23 октябрдаги суд буйруғи келиб тушган. Қарздорлар Д.У. ва Б.У. онаси Д.У. фойдасига вояга етган шахснинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-она учун алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келган.
Суд қарори билан фарзандларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-5-моддасига (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш) асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Аввалроқ Тошкентда учта хотинига алимент тўламаган эркакнинг қарзини 4-хотини тўлагани, Наманганда алимент тўламай, яшириниб юрган эркак тунги клубдан топилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)