Ижтимоий тармоқларда Тошкент мактабларида оммавий қирғин содир этилиши ҳақида турли хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги мазкур хабарлар ёлғон эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, бу каби ёлғон хабарларни тарқатишдан кўзланган асосий мақсад — аҳоли орасида ваҳима, саросима қўзғашга эришишдир. Айни провокациялар МДҲ ҳудуди учун биринчи ҳолат эмас. Шундай ахборий ҳужумлар Россия, Қозоғистон ижтимоий тармоқларида ҳам кузатилган эди.
Расмийлар жамоатчиликни хотиржамликка, ёлғон маълумот тарқатмасликка чақирмоқда. Агар шу каби хабарларга кўзингиз тушса, у ҳолда ҳуқуқ-тартибот идораларини хабардор қилинг, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)