Хитой—Қирғизистон чегарасида 30 январь куни содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вақти билан 03:27 да Хитой—Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 41,2 градус шимолий кенглик; 78,79 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6,1. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 800 километр жануби-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи:
- Андижон вилоятида — 2 балл,
- Фарғона вилоятида — 2 балл,
- Наманган вилоятида — 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, Хитой—Қирғизистон чегарасида 22 январь куни содир бўлган зилзила кучи ҳам Ўзбекистонда сезилганди.
Изоҳ (0)