Россиянинг Санкт-Петербург, Иркутск ҳудудларида қийин молиявий аҳволда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Татаристондаги “НП СМА”, Санкт-Петербургдаги “КМЗ”, Самарадаги “ПСА ВИС-АВТО”, Воронеждаги “Мерос”, Кировдаги “Промотей”, Бошқирдистон, Нижний Новгород, Туладаги корхоналарда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳамда уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди.
Санкт-Петербург, Иркутскда қийин молиявий аҳволда қолган Ж.Й. ва М.Д. Иркутск—Тошкент, Санкт-Петербург—Тошкент йўналишларидаги авиарейслар орқали ватанга қайтарилди. Воронеж ва Благовешенскда мураккаб вазиятда қолган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатилди. Москва вилоятида юртдошларнинг ишончсиз иш берувчи томонидан олиб қўйилган паспортлари ундириб берилди.
Изоҳ (0)