Футбол бўйича Осиё Кубогининг нимчорак финалида Қатар 29 январь, душанба куни Фаластинга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 37-дақиқасида Фаластин футболчиси Одай Даббаг ажойиб рейд билан ҳужум қилиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирида эса Ҳассан ал Ҳайдос мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлим бошида эса мусобақа мезбонлари пенальти ишлаб олди. Акрам Афиф ушбу пенальтини аниқ амалга оширди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Қатар 2:1 ҳисобида зафар қучиб, кейинги босқичга йўл олди.
Шу тариқа Қатар чорак финалда Ўзбекистон — Таиланд жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.
Осиё Кубоги
1/8 финал босқичи
29 январь, душанба
Қатар — Фаластин 2:1
Голлар: 0:1 – 37 Даббаг, 1:1 – 45 Ал-Ҳайдос, 2:1 – 49 Афиф (пенальти).
Қатар: Баршам, Ро-Ро, Лукас Мендес, Хухи (Салмон, 46), Ал-Рави (Ал-Жанхи, 46), Абдулваҳоб, Габер (Али, 89), Фатаҳи, Афиф, Ал-Ҳайдос (Ҳатем, 59), Али.
Фаластин: Ҳамади, Салоҳ, Терманини, Салданя, Мҳагна, Кҳароуб (Бассим, 75), Ал-Баттат, Сейям (Батран, 58), Даббаг, Кунбар (Қумбор, 83), Абу Варда.
Огоҳлантиришлар: Сейям (15), Салоҳ (48), Мҳагна (85).
Изоҳ (0)