“Андижон” футболчиси Рубин Ҳебай фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.
Бу ҳақида “Андижон” клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Альбаниялик футболчи Саудия Арабистонининг “Ал Оруба” клубига ўтди.
“Албатта, ‘Андижон’ Рубинни сотиш ниятида эмасди. Бироқ Ҳебайнинг хоҳиш ва истагидан келиб чиққан ҳолда мазкур трансфер амалга оширилди”, — дейилади клуб баёнотида.
Маълумот учун, “Ал Оруба” Саудия Арабистони биринчи дивизионида иштирок этмоқда. Айни пайтда жамоа турнир жадвалида 31 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳебай ўтган мавсумда 27 ўйинда иштирок этиб, майдонда 2138 дақиқани ўтказган. Рақиблар дарвозасига 14 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширган. Мавсум якунларига кўра, Ҳебай Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлди ва йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олди.
Изоҳ (0)