Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги 1/8 финал босқичида Таиландга қарши бўлади. Учрашув 30 январь куни бўлиб ўтади.
Ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Учрашувга қадар 7 кун вақтимиз бор эди. Биз тайёрмиз. Барчасини энди майдонда кўрамиз.
Эртанги натижа барчасини кўрсатади. Жароҳатларга келсак, бизга бу муддат ҳеч қандай ёрдам бермади. Жароҳатланган футболчиларимиз узоқ муддатга сафдан чиққан.
Таиланд ҳали гол ўтказмади. Яхши шаклланган жамоа. Ҳимоядан ҳужумга тез ўтади. Таиландга қарши ўйнаётганимиз омад эмас. Ҳа, баъзи муҳим ўйинчиларни йўқотдик. Ҳозир ҳам яхши ўйинчиларимиз сафда, улар эртага жамоага керакли натижани қайд этишда ёрдам беради.
Сречко Катанес, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи
Матбуот анжумани видеосини бу ердан кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги учрашув 30 январь куни 16:30 да старт олади.
Изоҳ (0)