Футбол бўйича Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Ироқ — Иордания учрашуви 29 январь, душанба куни бўлиб ўтди.
Биринчи бўлим охирида Иордания футболчи Язан ал-Наймат ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса Ироқ ҳисобни тенглаштирди. 68-дақиқада Саан Натиқ ўз номини таблога ёздириб қўйди. 76-дақиқада Айман Ҳуссейн Ироқни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва гол нишонлаётганда ўтириб, Иордания миллий таомини еяётгандек ўзини кўрсатгани учун ҳакам унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди.
Ўйин охири эса драматик кўриниш олди. 90+5-дақиқада Язан Алараб мувозанатни тиклади. Орадан 2 дақиқа ўтиб, ал-Рашдан Иорданияга ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
Шу тариқа Иордания 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Осиё Кубоги
1/8 финал босқичи
29 январь, душанба
Ироқ — Иордания 2:3
Голлар: 0:1 – 45 ал-Наймат, 1:1 – 68 Натик, 2:1 – 76 Ҳуссейн, 2:2 – 90 Абу-Араб, 2:3 – 90 ал-Рашдан.
Изоҳ (0)