Футбол бўйича Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралия — Индонезия учрашуви 28 январь, якшанба куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида австралиялик футболчи Жексон Ирвайн қанотдан тўпни рақиб жарима майдонига ошираётган вақтда тўп индонезиялик ҳимоячига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди. Биринчи бўлим охирида эса Мартин Бойл боши билан гол уриб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Иккинчи бўлимнинг ҳам сўнгида Австралия яна икки бор гол урди. Дастлаб, 89-дақиқада Крейг Гудвин ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, ҳакам қўшиб берган илк дақиқада Ҳарри Суттар учрашувга якуний нуқтани қўйди.
Шу тариқа Австралия 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё Кубогининг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Осиё Кубоги
1/8 финал босқичи
28 январь, якшанба
Австралия — Индонезия 4:0
Голлар: 1:0 – 12 Багготт (автогол), 2:0 – 45 Бойл, 3:0 – 89 Гудвин, 4:0 – 90 Суттар.
Австралия: Райан, Жонс (Аткинсон, 69), Суттар, Роулз, Беҳич, Бос (Гудвин, 87), Ирвайн, Макгри (Меткалф, 61), Баккус (Ўнил, 87), Бойл, Форнароли (Дюк, 61).
Индонезия: Сутаряди, Бахар (Сулаэман, 58), Амат, Уэлш, Багготт, Паттинама, Ҳюбнер, Женнер, Саюри (Рамадaни, 75), Фердинан, Стрейк.
Огоҳлантиришлар: Форнароли (15), Бахар (35), Жонс (65), Уэлш (68), Амат (90).
Изоҳ (0)