Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Борис Писториус Германия Россиядан келаётган таҳдидларга қарши туришга тайёр эмаслигини айтди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, энди Европада тинчлик ҳукм суришига “мустаҳкам ишонч” йўқ ва Германия келажакда минтақа дуч келиши мумкин бўлган “хавфсизлик муаммоларидан ўзини ҳимоя қилишга тайёр эмас”.
Писториус “Россиядан келаётган таҳдидлар” қарши тайёргарлик кўришга чақирди.
Бир кун олдин Германия янги мудофаа режасини ишлаб чиқишга киришгани, у потенциал душманга қаршилик кўрсатиш чора-тадбирларини ўз ичига олиши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)