Германия канцлери Олаф Шольц Зеит нашрига берган интервьюсида ўз лавозимини муддатидан олдин тарк этиш ёки ўз ҳукуматига ишонч вотуми масаласини парламентга қўйиш ниятида эмаслигини айтди.
Аввалроқ бир қатор нашрлар Шолс канцлер лавозимини 2024 йил бошида тарк этиши мумкинлиги, мудофаа вазири Борис Писториус эса унинг ўрнини эгаллаши ҳақида ёзганди.
Шолс канцлерни ўзгартириш ёки ишонч вотуми бўйича овоз бериш ҳақидаги саволлар муҳокама қилинган учрашув бўйича матбуотда чиққан хабарларни “эртак” деб атади.
Ҳамма нарсадан воз кечиш ҳақида ўйлайсизми, деган саволга канцлер “йўқ” деб жавоб берди.
“Баъзида менда ҳам ўзимга нисбатан шубҳалар пайдо бўлади. Лекин сизнинг саволингиз мен кетиш ҳақида ўйлайманми ёки йўқми, шу ҳақида эди. Жавобим: йўқ”, — дея аниқлик киритди саволга Шолс.
Изоҳ (0)