Камол Икромов Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилди.
Маълум қилинишича, у БАА Ташқи ишлар вазирлигининг Дубай бўлими директори Шайх Мактум бин Бутти Ал Мактум билан учрашди ва консуллик патентини қабул қилиб олди. Шайх Ал Мактум янги тайинланган бош консулни амирликлардаги дипломатик миссиясининг бошланиши билан самимий табриклади ва унинг дипломатик фаолиятида муваффақият тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Иқтисодиёт, савдо, сармоя, юқори технологиялар, инновациялар, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, туризм, фан ва маданият соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Томонлар Ўзбекистон ва БАА фуқароларини ўзаро виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги битим имзолангани сўнгги йилларда икки давлат эришган ўзаро англашувнинг юксак даражаси ва ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорликнинг тасдиғи эканлиги қайд этилди.
Камол Икромов 44 ёшда. У Дубайга бош консул эйтиб тайинланишидан аввал 2018—2023 йилларда Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги бош консули бўлиб ишлаган. У Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консуллигига 2019—2024 йилларда раҳбарлик қилган Алишер Саломов ўрнига тайинланди.
Изоҳ (0)