Самарқандда сув истеъмолида аниқланган камчилик учун 100 миллион сўм жарима тайинламаслик эвазига пора талаб қилган сув таъминоти назоратчиси ушланди.
Ҳолат ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тадбирда фош этилган.
“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ назоратчиси вазифасида ишловчи, 1979 йилда туғилган М.А. (исм-фамилияси шартли) Самарқанд шаҳридаги масъулияти чекланган жамиятлардан биридаги сув истеъмолида аниқланган камчилик учун 100 миллион сўм миқдорида жарима тайинламаслик эвазига корхона ходимларидан пул маблағи талаб қилиб, 800 долларни пора тариқасида олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳозир ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)