Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги расман очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Конституцияси кунига бағишлаб ўтказилган очилиш маросимида Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Элчибек Жантаев, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Хуршид Мирзоҳидов ва бошқалар иштирок этди.
Консуллик Ўзбекистон билан иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш, мамлакатдаги ўзбекистонлик фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида очилди, — дейилади Ўш шаҳри ҳокимлиги хабарида.
2023 йилнинг ноябрида Зафарбек Аҳмедов Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули этиб тайинланганди. Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консуллиги 2022 йилда иш бошлаган бўлиб, Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятларига хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)