Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 12 сўмга пастлаб, 12 400 сўм бўлди. Евро 77,56 сўмга тушиб, 13 446,56 сўм бўлди. Рубль 1,19 сўмга пастлаб, 138,69 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун пастлаб, 12 412 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам тушганди.
Ўзбекистонда доллар курси 2024 йил 11 январдан буён 12 400 сўмдан юқори бўлиб турибди.
Изоҳ (0)