• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Мен саратонга чалинган эмишман”. Товус рақси билан элга танилган ва 7 йиллик турмушидан ажрашган раққоса Ирода Исмоилова 40 ёшда (фото, видео)

    Рақс — умри қисқа касблардан бири. Раққосалар карьерани жуда эрта бошлайди ва уларнинг аксарияти 30 ёшдан кейин саҳнадаги фаолиятига якун ясайди. Товус рақси билан танилган раққоса Ирода Исмоилова ҳали бери саҳнадаги фаолиятига якун ясаш ниятида эмас. Чунки унинг ижодига талаб юқори, 40 ёшда бўлса-да, ҳамон ёш раққосалар сингари жозибасини йўқотгани йўқ.

    “Онам шифокор бўлишимни истаган”

    Ирода Исмоилова бежиз рақс санъатига қизиқмаган. Бу санъат оила аъзоларига бегона эмас. Ота-онаси хореограф сифатида фаолият юритган.

    Фото: Ирода Исмоилованинг шахсий архивидан

    — Оилада икки фарзандмиз. Мен туғилганимда онам хореография олий мактабида ўқиган, дадам эса ансамблда ишлаган экан. Онам чақалоқлигимдан мени аравачага солиб ўзи билан олиб кетар, дадам раҳматли машғулотлардан сўнг мени олиб уйга қайтаркан. Шу боис рақс менга ҳеч қачон бегона бўлмаган. Уч ёшдан у билан жиддий шуғулланишни бошлаганман. Ансaмблдаги раққос ва раққосаларнинг бари худди яқинларимдек эди.

    Фото: Ирода Исмоилованинг шахсий архивидан

    Онам раққоса бўлса-да, негадир бу касбни эгаллашимга жиддий қаршилик қилган. “Шифокор бўлишини истайман”, деб кўп айтарди. Балки ўзи касби сабаб қийналгани учундир. Дадам эса ёнимни олиб “Ўзи ёқтирган ишни қилсин, бир умр қийналиб яшамайди-ку”, дерди, — дейди Ирода Исмоилова.

    “Болалигим қандай ўтганини эслолмайман”

    Ирода Исмоилова болаликдан қийинчиликда улғайгани, оддий болалар сингари ўйнаб-кулмагани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Ирода Исмоилованинг шахсий архивидан

    — Ота-онам ишларди, аммо рўзғоримиз ҳеч қачон бут бўлмасди. Камтарона, оддий ҳаёт кечирардик. Бунга сабаб ансамблда оладиган ойлик билан рўзғор тебратиб бўлмасди. Машғулотлар учун керакли бўлган ҳамма нарсани аввалдан ота-онамга айтиб, оилавий режага киритардик. Чунки улар айтилган заҳоти харажат қила олмасди.

    Фото: Ирода Исмоилованинг шахсий архивидан

    Болалигим қандай ўтганлигини эслай олмайман. Чунки бирор марта кўчага чиқиб ўйнаганимни, дугоналарим билан айлангани борганимни эслолмайман. Мен фақат хореография мактаби ва уйни билардим холос. Баъзан рақс санъатига паст назар билан қарашса, “ўйнаб пул топасизлар” дейишса ранжийман. Чунки профессионал раққоса бўлиш учун йиллаб меҳнат қилиш ва жисмоний оғриқларни ҳис қилиш керак. Мактабда ўқиб юрган пайтим оғриқдан оёқларим тинимсиз оғрирди, уйга боргунча ухлаб қолай дердим, — дейди Ирода Исмоилова.

    “Ҳамиша дадам қўллаб-қувватларди”

    Раққоса онасининг қаттиққўл бўлгани ва кўп масалада отаси қўллаб-қувватлагани ҳақида гапирди.

    Фото: Ирода Исмоилованинг шахсий архивидан

    — Онам шу қадар қаттиққўл эдики, пардоз қилишимни ҳам истамасди. Касб нуқтайи назаридан раққосалар, пардоз қилишга мажбур, аммо онам ҳамиша қарши бўларди. Ҳар қандай масалада мени қўллаб-қувватлайдиган инсон дадам бўлган. Ҳатто, онам уй ишларини буюрганида, “Қилмасин, қизим чарчади, рақсга тушиш осонми”, дейдиган инсон ҳам дадам эди.  Дарсдан кейин мен идиш-товоқларни ювмаслигим учун ўзи бу ишни қиларди.

    Фото: Ирода Исмоилованинг шахсий архивидан

    Товус рақси либосининг яратилишида ҳам дадамнинг ҳиссаси катта бўлган. У асосини ўзи симлардан ясаб берганди, — дейди Ирода Исмоилова.

    “Товус рақси бошқа раққосага аталганди”

    Ирода Исмоилова товус рақси учун Маъмура Эргашевадан миннатдор эканлиги ва аслида бу рақс бошқа раққоса учун аталгани ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Ирода Исмоилованинг шахсий архивидан

    — Аслида бу рақс бошқа раққоса учун аталган экан. Аммо унинг ижроси унчалик оммалашмаган. Кейин мен ижро этдим ва кутилмаганда машҳурликка эришди. Бу рақснинг яратилганига 20 йилдан кўпроқ вақт бўлди. Ҳалигача одамлар шу рақсни сўрашади. Ўтган вақт мобайнида унга 8 та махсус либос яратилди. Бу рақснинг либослари ниҳоятда оғир, бош кийимининг ўзи 2 килограмм тош босади, — дейди Ирода Исмоилова.

    “Турмуш қуролмайман деб ўйлардим”

    Ирода Исмоилова турмуш ўртоғи билан тасодифан танишгани ва шахсий ҳаётида ўзгаришлар ижодига қандай таъсир этгани ҳақида гапирди.

    Фото: Ирода Исмоилованинг шахсий архивидан

    — Эрта эмас, 27 ёшда оила қурдим. Ростини айтсам, оила қуролмасам керак, деб кўп ўйлардим. Чунки ёшим катта бўлиб қолган, унинг устига кўп ўзбек йигитлари санъаткорга уйланишни истамайди, деб ҳисоблардим. Собиқ турмуш ўртоғим билан учрашувга чиқишдан аввал бир ой гаплашиб юрганмиз. Раққоса эканлигимни яширмаганман. У инсон мендан икки ёш кичкина эди. Фикрлари замонавий эканлигини пайқаб оила қуришга қарор қилганман. Аммо дадам раҳматли қарши бўлган. Етти йил бирга яшадик, икки фарзандли бўлдик. Аммо оиламизнинг якуни гўзал бўлмади, — дейди Ирода Исмоилова.

     

    “Рақс сабаб ҳомиламдан айрилдим”

    Ирода Исмоилова бир муддат санъатдан кетишига фарзандидан айрилгани ва руҳий тушкунликка тушиб қолгани сабаб бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Ирода Исмоилованинг шахсий архивидан

    — Ҳомиладор бўлганимдан кейин ҳам санъатдан кетганим йўқ. Аввалига ҳаммаси яхши эди. Туғуруқ вақти яқинлашганида бирдан тобим қочиб иситмаладим. Шифокорга борсак, ҳомилам бир ой аввал нобуд бўлганини, тезлик билан уни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш кераклигини айтди. Руҳий тушкунликка тушиб қолдим. Аммо баъзан бошқа шифокорга ҳам учрашмаганимга афсусланаман. Чунки нобуд бўлганига бир ой бўлган ҳомила чириб кетиши, у шифокор ваҳима қилгани ҳақида айтишади. Балки ҳомиланинг аҳволи у қадар ёмон бўлмагандир, деб ўйлаб қоламан. Биринчи ҳомиланинг нобуд бўлиши жуда оғир кечар экан. Руҳий тушкунликка тушиб қолганман. Санъатдан кетиш ҳақида ҳам ўйлаганман. Чунки шифокорлар боланинг нобуд бўлишига рақс ҳаракатлари сабаб бўлгани ва ўзимни аямаганлигимни айтганди, — дейди Ирода Исмоилова.

    “Мен бачадон саратонига чалинибман”

    Таниқли раққоса Ирода Исмоилова “Мирсодиқова билан” YouTube каналига берган интервьюсида етти йиллик турмушидан ажрашаётгани ҳамда бунга туртки бўлган сабаб ҳақида гапириб берди.

    Фото: Ирода Исмоилованинг шахсий архивидан

    — Бу вазиятда ҳеч кимни айблай олмайман. Биринчидан, қарс икки қўлдан чиқади, дейишади. Иккинчидан, бу тақдир. Бу мавзунинг давом этмаслик сабабини айтадиган бўлсам, ҳали собиқ эмас, турмуш ўртоғим бошқа аёл билан турмуш қурдилар, менимча, фарзанд ҳам кутишяпти. Уларнинг бахтли бўлишини хоҳлайман. У аёлнинг ҳеч қандай айби йўқ.

    Фото: Ирода Исмоилованинг шахсий архивидан

    Мен ҳеч қачон кўрмаганман, қўлим билан ушламаганман. Битта сабаб бўлган. Уларнинг ёзишмасини кўриб қолганман. У ерда эрим ‘Менинг аёлим бачадон саратони билан касалланган’, деб ёзган. Шуни кечира олмадим, бўлди. Менга хиёнат қилдилар, деб айта олмайман. Саратон дегани, мен ҳар куни эрталаб туриб сенга ўлим тилайман, дегани. Нима учун? — дейди раққоса.

    “Мен яна ижодга қайтдим”

    Ирода Исмоилова ажрашганидан кейин руҳий тушкунликка тушгани ва унинг ижодга қайтишига маъмури сабаб бўлгани ҳақида гапирди.

    Фото: Ирода Исмоилованинг шахсий архивидан

    — Оиламни сақлаб қолиш учун қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Ҳатто, “Майли, уйланинг қарши эмасман, менга эр бўлманг, аммо болаларга ота бўлиб қолинг”, деган кунларим ҳам бўлди. Чунки болаларим дадасини яхши кўради. Шуларни ўйлаб, руҳий тушкунликка тушиб қолдим. Шундай кунларнинг бирида маъмур синглим менга куч бағишлади. Мени қайтадан ижодга қайтишимга сабабчи бўлди. Унинг яхшилигини ҳеч қачон унутмайман, — дейди Ирода Исмоилова.

    “Операцияга рози бўлмадим”

    Юлдуз Усмонованинг “Шароб” қўшиғига моҳирлик билан рақсга тушган Ирода Исмоиловага хонанда юзини пластик операция қилдириши кераклигини айтгани ва жарроҳ билан таништиргани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Ирода Исмоилованинг шахсий архивидан

    — Юзимдаги нотекисликка косметика сабабчи эмас. Аввалдан юзим шундай бўлган. Бир куни Юлдуз Усмонова “Юзингни тўғрилатиш керак. Таниш пластик хирургим бор, қабулига олиб бораман”, деди. Клиникага бордик, таҳлилларни топшириб операция кунини белгиладик. Аммо қўрқдим ва бир неча кундан кейин рад жавобини бердим. Юлдуз опа ўшанда бир оз ранжигандек бўлди, — дейди Ирода Исмоилова.

    24.01.2024, 15:20   Изоҳ (0)   91098
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Керакмассан, деб кўчага ҳайдашган” — официантлик қилган, тасодифан кинога кириб келган ва аёлларнинг нафратига учраган Машҳура Зулфиқорова 39 ёшда (фото, видео)

    06.01.2024, 16:51

    “Машҳур бўлолмаганимдан афсусланардим” — 50 ёшгача омадини кутган, Алла Пугачёва билан бирга ўқиган ва шахсий ҳаётида муваффақиятсизликка учраган Нозим Тўлахўжаев

    07.01.2024, 12:55

    “Бу фильм учун Мусоқовни қамаш керак” —  камтарона ҳаёт кечирса-да, ўзини бахтли ҳис қиладиган режиссёр Зулфиқор Мусоқов 66 ёшда (фото, видео)

    22.01.2024, 13:20

    Чиа уруғи қўшилган сув озишга ёрдам берадими?

    24.01.2024, 14:15

    Рейтинг: Ўзбек шоу-бизнесидаги энг қиммат гонорар оладиган “келин саломчи” актриса ким?

    24.01.2024, 13:10

    Актёр Энтони Ҳопкинснинг рафиқаси у ҳақида фильм суратга олади

    24.01.2024, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.