• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Керакмассан, деб кўчага ҳайдашган” — официантлик қилган, тасодифан кинога кириб келган ва аёлларнинг нафратига учраган Машҳура Зулфиқорова 39 ёшда (фото, видео)

    Салбий роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Машҳура Зулфиқорова тасодифан санъатга кириб келган. Тўғрироғи, оилавий низолардан қочиб Тошкентга келади ва қариндошининг таклифига кўра, кино оламига қадам қўяди. Аммо унда ҳеч қачон актриса бўлиш истаги бўлмаганди.

    “Тамаддихонада идиш-тавоқ ювганман”

    Актриса 1985 йил 3 январда Бухоро вилоятида туғилган. Отаси бош қурувчи бўлса-да, тўрт фарзандини болаликдан меҳнатга ўргатганини яхши эслайди.

    Фото: Instagram / @mashhurazulfiqorova

    — Бундан ҳеч қачон оғринмайман. Ҳақиқатан ҳам болалигимдан оилавий тадбиркорликка жалб этилганман. Отамнинг шахсий чойхонаси бўларди. Шу боис, дарслардан кейин идиш-товоқ ювиш ва официантлик қилган кунларим кўп бўлган. Тошкентга келгач, режиссёр Иброҳим Расуловнинг ассистенти бўлганман. Актрисаларнинг кийимларини дазмоллаш ва чойларидан хабар олиш вазифам эди. Ўша пайтда кўпчиликдан қалбга оғир ботадиган гапларни эшитганман. Чунки баъзи бир инсонлар учун оддий ёрдамчининг қадри бўлмайди. Аммо шукр қиламан, кўп ўтмай мен ҳам актриса сифатида танила бошладим. Қийин кунларни бошдан кечирганим учун ёрдамчиларга оғир гапирмайман, — дейди Машҳура Зулфиқорова.

    “Турмуш ўртоғимнинг оиласи мени қабул қилолмади”

    Актриса шахсий ҳаётидан панд еган аёллар тоифасига киради. У оила қургач, қийин кунларни бошдан кечирганини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram / @mashhurazulfiqorova

    — Хўжайиним билан бир-биримизни севиб турмуш қурганмиз. Лекин мен бухоролик бўлганим учун уйидагилари норози бўлган. Нима учун, мен раҳматли отамнинг қаерлик эканлигидан уялишим керак?

    2003 йилда тўйимиз бўлди, 2004 йилда қизим туғилди. Лекин улар мени қабул қила олмади. “Бизга ўхшамайди”, деб кўп айтишарди. Мен чидадим, ҳеч кимга кўз ёшимни кўрсатмадим. Қизим уч ёш бўлганида эса “керакмассан” деб кўчага ҳайдашди. Онамга “Қизинг ўғил туғолмайди. Ўғлимга онаси ўпмаганидан олиб берамиз, у ўғил туғиб беради”, —дейишган. Шундан кейин, Аллоҳдан ўғил фарзанд беришини сўраганман. Ўғилли бўлганимдан кейин энди тинч яшаб кетсам керак, деб умид қилдим. Лекин адашган эканман. Таъна-дашномлар давом этди, охири бўлмади, — дейди актриса.

    “Мен роль ижро этолмайман”

    Аслида актрисанинг Тошкентга келиб қолиши тасодиф бўлмаган. У оилавий низолардан қочиб, ўғли билан Тошкентга келгани ва Миролим Қиличев сабаб кино оламига кириб қолганини қуйидагича хотирлайди.

    Фото: Instagram / @mashhurazulfiqorova

    — Оилам бузилганидан кейин тушкунликка тушиб қолганман. Иккита ёш бола, гап-сўзлар одамни қийнаб қўяркан. Шунда болаларим билан ота уйимдан кетиб, Тошкентга келишга қарор қилганман. Аммо онам қизимни бермаган. “Қиз болани қийнаб қўясан, иш топиб ўзингни ўнглаганингдан кейин олиб кетасан”, деган. Ўғлим эса мен билан келган. Жиянимнинг таниши актёр Миролим Қиличев ҳам ўша пайтда энди танилиб келаётганди. “Кастингларда иштирок этмайсизми, кўринишингиз жуда чиройли”, деб кўп гапирарди. Гапларига ишонмай 3-4 та суратимни берганман ва бир ҳафтадан кейин менга Иброҳим Расулов жамоасидан қўнғироқ қилишган. Видеокастингга борганда “Мен роль ижро этолмайман, иложи бўлса жамоангизга ишга олинг, тажриба орттирай”, деганман. Ўша пайтда яхши режиссёр билан танишганимга минг шукр айтаман, чунки рад жавобини берганида умуман кино оламига қадам қўймаган бўлардим. Ўша пайтлари “Жийда гули” сериали суратга олинаётганди. Келган актёрларга чой дамлардим, кийимларини дазмоллардим, баъзида эса суфлёрлик қилардим, — дейди актриса Машҳура Зулфиқорова.

    “Эрим билан юрманг”

    Актриса, асосан, салбий ролларда суратга тушади. Унинг иштирокидаги “Дайди қизнинг дафтари” сериали ҳам кўплаб муҳокама ва танқидларга сабаб бўлди. Қаҳрамони Хуршида қизи Тахминани ўзи танлаган тақдир йўлидан юришини ва енгил пул топишини истайди.

    Фото: Instagram / @mashhurazulfiqorova

    — Аслида ижобийга нисбатан, салбий ролни яратиш қийин. Аммо буни ҳамма ҳам тўғри тушунмайди. Экрандаги қиёфангизга қараб, сизни шундай инсон деб биладиганлар ҳам кўп. Яқинда қизиқ воқеа бўлди. Дўконга кирсам бир аёл ёнимга келиб, “Сизни жуда ёмон кўраман, ҳатто эрим сиз суратга тушган сериални кўриб ўтирган бўлса ҳам рашк қиламан”, деб бир оз қўпол муомала қилди. Унга босиқлик билан ҳаётда ҳамма яхши бўлмаганидек, сериалларда ҳам ёмон аёллар бор. Уларнинг ролини кимдир ижро этиши керак-ку, дедим. Бу гапимдан кейин аёл бир оз хижолат бўлиб узр сўради. Бу воқеадан аввал эса Instagram’га машинада тушган расмимни қўйсам, “Эримнинг машинасида нима қиляпсиз? Мени болаларим бор” каби ғалати хабарлар ҳам келганди. Гўёки бундай машина фақат ўша аёлнинг эрида бордек. Бу жуда ғалати ва кулгили ҳолат. Актриса ўз номи билан ижрочи. У ҳаётда ҳам шундай инсон деган гап эса ҳақиқатга тўғри келмайди, — дейди актриса.

    “Ижобий роллар муваффақият келтирмади”

    Актриса аслида “Ишқ ва андуҳ” фильмидаги ижобий роли билан фаолиятини бошлаган. Аммо у ижобий ролларининг бирортаси муваффақиятли чиқмагани ва унга салбий роллар омад келтиргани ҳақида айтди.

    Фото: Instagram / @mashhurazulfiqorova

    — “Кулба” фильмига қадар бир нечта клип, ролик ва фильмларда суратга тушганман. Аммо ролларимнинг бирортаси кўзга кўринмаган. “Кулба”даги қаҳрамоним қайнотасини уйдан ҳайдаб юборгандан кейин томошабинлар таний бошлаган. Кўпчилик актрисалар ижобий ролга интилишади. Мен эса салбий ролm ижро этсам “яйрайман”. Ҳаётда унчалик ёмон инсон эмасман. Аммо экрандаги имиджим ҳамиша салбий, — дейди актриса Машҳура Зулфиқорова.

    “Болаларимнинг отасидан ранжидим”

    Актриса икки нафар фарзандини ёлғиз катта қилаётган оналардан бири. У Индира Мифтаҳовага берган интервьюсида ўғли оғир операцияни бошдан кечиргани, аммо отаси қийин вазиятда унинг ёнида бўлмаганидан ранжигани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @mashhurazulfiqorova

    — У вазиятда пул эмас, ёнимда туриб далда бўлишга кўпроқ зарурат сезаётгандим. Тасаввур қилинг, ўғлингизни операцияга олиб кириб кетишди, аҳволини билмайсиз, юрагингиз беҳаловат бўлади. Аммо ўша вақтда болаларнинг отаси ёнимизда бўлмади. Мен учун келсин демайман, аммо ўша вақтда фарзанд отасининг далдасига муҳтож бўлади. Уч кундан кейин келди, аммо бу худди поезд ўтиб бўлгандан кейинги ҳолатга ўхшарди, — дейди актриса.

    Фото: Instagram / @mashhurazulfiqorova
    Онаси ва фарзандлари

    Маълумот учун, Машҳура Зулфиқорова “Комила”, “Хон”, “Муҳаббат ва нафрат” каби фильмлар, “Қора атиргул”, “Заҳарли томчилар”, “Фитна” ҳамда “Дайди қизнинг дафтари” каби сериалларда суратга тушган. Томошабинлар уни салбий образларнинг маҳоратли ижрочиси сифатида яхши танийди.

    06.01.2024, 16:51   Изоҳ (0)   135251
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Урушдан қайтган ўликларни кўрганман”. Чернобил фожеаси сабаб беш марта операция бўлган ва депутатликка сайланган Рихси Иброҳимова 86 ёшда (фото, видео)

    31.12.2023, 10:33

    “Мендан яхши Отелло чиқмаган”. 10 ёшидан ишлай бошлаган, 20 йил театрни бошқарган ва иккинчи турмушидан бахт топган Ёқуб Аҳмедов 86 ёшда (фото)

    04.01.2024, 13:35

    “Фарзандсиз ўтиш пешонамга ёзилган экан”. Отасининг таъзиясида саҳнада рол ижро этган ва бир ўлимдан қолган актриса Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда (фото, видео)

    05.01.2024, 16:35

    Instagram: Ҳамдам Собировга қимматбаҳо машина совға қилишди, Ҳалима Ибрагимова “Zo‘r TV”даги жанжалига изоҳ берди, Dili.me ота-онасини умрага олиб борди

    05.01.2024, 22:33

    Instagram: Тўртинчи бор она бўлган Камола Орипова, Дилшодбек Каттабеков хонадонида бахтли кун, Шаҳло Алижонова умра сафарида

    04.01.2024, 22:15

    Бюджети 10 минг долларлик “Бойвачча” фильмидан 550 минг доллар фойда кўрганмиз — Отабек Мирзахолов ижодий режалари ва илк марта шахсий ҳаёти ҳақида гапирди

    04.01.2024, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.