Олимлар зомби вируслари ёки Мафусаила микроблари штамми туфайли дунёда янги пандемия пайдо бўлиши хавфидан огоҳлантирди. Уларнинг фикрича, қадимги Сибир вирусларининг уйғониши глобал исиш туфайли юз бериши мумкин.
Тhе Guardian нашри Марсель университетидан генетик Жан-Мишель Клаверининг фикрини келтирди. Унинг таъкидлашича, жаҳон илмий ҳамжамияти ўз эътиборини иқлими иссиқ мамлакатларда касаллик тарқалиш хавфига қаратиб, шимолдан келадиган хавф беихтиёр унутилган.
“Бугунги кунга қадар пандемия таҳдидлари таҳлили жанубий ҳудудларда пайдо бўлиши ва кейинчалик шимолга тарқалиши мумкин бўлган касалликларга қаратилди. Аксинча, узоқ шимолда пайдо бўлиши ва кейин жанубга тарқалиши мумкин бўлган эпидемияга унчалик эътибор берилмади”, — деди олим.
Роттердамдаги Erasmus тиббиёт марказидан вирусолог Mарион Купманс ҳам шундай фикрда. Унинг таъкидлашича, доимий музликларда жойлашган вируслар турли касалликлар, масалан, полиомиелитнинг қадимги шаклини келтириб чиқариши мумкин.
Изоҳ (0)