АҚШда Арктика совуқлари туфайли камида 89 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBC News телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, Теннесси штатида 25 киши, Орегон штатида камида 16 кишининг ўлими тасдиқланган.
Шунингдек, Иллинойс, Пенсильвания, Миссисипи, Вашингтон, Кентукки, Висконсин, Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларида ҳам ўлим ҳолатлари қайд этилган.
12 январдан бери Қўшма Штатларнинг кўп қисмида аномал совуқ ҳарорат кузатилиб, қор ёғмоқда. Аssosiated Press агентлигининг 17 январь куни хабар беришича, АҚШнинг марказий қисмларида ҳаво ҳарорати -34,4 даражагача тушиб кетган.
Изоҳ (0)