АҚШда Еллоустоун миллий боғидаги кийиклар орасида “зомби” вируси аниқланди, у одамларга ҳам юқиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Касаллик аниқланган кийиклардан бири ўлик ҳолда топилган. Инфекцияни юқтирган кийикларнинг мия фаолиятида бузилиш қайд этилади. Хусусан, ҳайвонлар одамлардан қўрқишни тўхтатиб, ташқи огоҳлантиришларга реакция билдирмайди. Кийиклар истироҳат боғида мақсадсиз кезади, сўлак чиқаради ва кейин нобуд бўлади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, вирус юқумли, ҳозирда унга қарши вакцина мавжуд эмас, касал ҳайвонни даволашнинг эса иложи йўқ. Шу билан бирга, олимлар вирус турлараро тўсиқни енгиб ўтишини истисно қилмайди. Шу сабабли “зомби” вируси одамлар учун потенциал хавфли деб таснифланади. Мутахассислар аҳолидан кийик гўшти истеъмол қилмасликни тавсия қилмоқда.
Изоҳ (0)