• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Безорилар сабаб акасидан айрилган, хотирасини йўқотган, етти қиз ва уч ўғилнинг отаси — Валижон Шамшиев 49 ёшда (фото, видео)

    Йигит кишига 40 ҳунар оз, деган гапни эшитган бўлсангиз керак. Афтидан, бу гапга Валижон Шамшиев амал қилишга одатланган. Боиси у шу кунгача қизиқчиликдан ташқари, актёр, режиссёр, шоир, спортчи, фермер, тадбиркор ва ҳатто продюсер сифатида ҳам ўзини синаб кўрган. Энг қизиғи, ҳеч бир уриниши муваффақиятсизликка учрамаган.

    “Акамнинг мурдасини олиб келишган”

    Валижон Шамшиев 1975 йилнинг 16 январь куни чилангар уста хонадонида дунёга келган. У онаси фаррош бўлгани ва тўрт ёшга тўлганида оиласи бошига оғир мусибат тушганини қуйидагича эслайди.

    Фото: Валижон Шамшиевнинг шахсий архивидан

    — Оилада олти ўғил фарзанд бўлганмиз. Анвар исмли тўнғич акам бор эди. Ниҳоятда меҳрибон, аълочи ўқувчи эди. Мени елкасига ўтқазиб, терлаб-пишиб кетса-да, мени айлантириб юрарди. Хуллас, у безори болалар билан тортишиб қолган, уларнинг акамда қасди бормикан, билмадим. Ота уйимиз ёнида катта Фарғона канали оқиб ўтарди. Акам сузишни яхши биларди, аммо безори йигитлар акамни аввалига каналнинг саёз ерида чўктирмоқчи бўлишган. Уларни қишлоқ одамлари кўриб, дакки беришганидан кейин акамни қўйиб юборишган. Кейин тез оқадиган жанубий Фарғона каналига олиб бориб, “Мана шу ердан ўтиб берасан”, деб кичик темирнинг устидан юришга мажбурлашган. Акам ўша ердан ўтаётганда каналда оқиб кетган экан. Аммо қишлоқ болалари ҳеч кимни чақирмай, қўрққанларидан уйларига бориб, яшириниб олишган экан.

    Фото: Валижон Шамшиевнинг шахсий архивидан

    Ҳеч нарсадан хабари йўқ дадам ишдан қайтиб, акамни сўраган. Онам укамни овқатлантириб ўтирган экан, иккиси ҳам акамни излаб топишолмаган. Анвар акамнинг каналда оқиб кетганини эшитгач, отам тилдан қолган ва етти кунгача сувдан чиқмай излаган экан. Шу вақт ичида ҳеч ким билан гаплашмаган экан. Акамнинг мурдасини Қувасой томонлардан топиб келишганидан кейин “Худога шукр, боламнинг ўлигини ерга қўяман”, деб яна гапиришни бошлаган экан. Бу воқеалар содир бўлганида мен бор-йўғи тўрт ёшда эдим. Аммо ота-онам ҳамиша фарзандларининг ёди билан яшашди, — дейди Валижон Шамшиев.

    “Озодбек Назарбеков билан ният қилгандик”

    Қизиқчи санъатга қизиққани ва Озодбек Назарбеков билан поезд вагонида қилган ниятини сўзлаб берди.

    Фото: Валижон Шамшиевнинг шахсий архивидан

    — Санъатга болаликдан қизиққанман. Санъатга қизиқишим ҳам бежиз эмасди. Акамнинг вафотидан сўнг дадам фарзандларининг барига сузишни ўргатди, спорт билан шуғулланишимизга шароит яратиб берарди. Ҳамма нарса ниятга боғлиқ экан. Андижондан Озодбек Назарбеков билан поездда келаётганимизда “Мен Муҳриддин Ҳолиқовга шогирдликка тушаман”, деди. “Мен ҳам зўр инсон бўламан, уни ўз акамдек яхши кўраман”, деди. Ва эртаси куни Муҳриддин Ҳолиқов билан Мирзабек Холмедов қайсидир кўрсатувда бирга чиқишди. Уларни кўриб, кўнглимдан нимадир ўтди. Аммо бу ҳақда ҳеч кимга айтмадим, — дейди Валижон Шамшиев.

    “Мирзабек Холмедов билан тўйда танишганмиз”

    Валижон Шамшиев устози билан илк марта тўйда учрашиб қолганини қуйидагича эслайди.

    Фото: Валижон Шамшиевнинг шахсий архивидан

    — Тўйларга чиқишни анча эрта бошлаганман. Тошкентга келганда яхшигина тажрибам бор эди. 1993 йили тўйда хизмат қилиб турсам Мирзабек Холмедов келганини айтишди. Устоз санъаткор Сойиб Хўжаевнинг овозларини тақлид қилиб турган жойим эди. У пайтлари санъаткорларнинг пулини чаққонлик билан олиб қўйиш урфда эди. Маҳалланинг олғир йигитлари санъаткор келин-куёв қистирмоқчи бўлган пулни олгунига қадар дарров эгалик қилишарди. Симли микрофонлар чаққон ҳаракат қилишга тўсқинлик қиларди.

    Фото: Валижон Шамшиевнинг шахсий архивидан

    Мирзабек устозга пул қистиришганида “Сойиб ака, микрофонни ушлаб туринг, насибамни олиб келай”, деганлар ва қайтганда ўша пайтдаги энг йирик купюра пулдан менга бериб, “буниси сизнинг улушингиз”, деганлар. Пулни олиб, “Ўҳ-ҳў, бунга қайтим беришим керак”, деб чўнтакларимни излаганман, аммо майда пул тополмай, “Узр, ўзи пулингиз майда экан, кўзимга йирик кўринибди”, деб вазиятдан чиққанман. Одамлар маза қилиб кулишган. Ўшанда Мирзабек ака телефон рақамини бериб, боғланишимни тайинлаганди. Аммо бир неча марта уйига қўнғироқ қилиб гаплашолмаганман. Ундан кейин телевидениеда кўришиб қолдик, аммо бемалол гаплашишга имкон бўлмади.

    Фото: Валижон Шамшиевнинг шахсий архивидан

    Институтда дарсда ўтирсам мени ташқарида машинада бир киши чақираётганини айтишди. Кейин билсам, Мирзабек ака жамоасига истеъдодли йигитларни излаган экан ва институтдан мени тавсия қилишган экан. Хуллас, тақдир экан, бу инсонлар билан ишлаш насиб қилди, — дейди Валижон Шамшиев.

    “Мен АҚШга кетмоқчи эдим”

    Валижон Шамшиев Мирзабек Холмедов сабаб АҚШга кетиш фикридан қайтгани ва театрдаги ҳамкасблари ундан ранжигани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Валижон Шамшиевнинг шахсий архивидан

    — Тўйларга чиққаним билан, топишим ҳаминқадар эди. Ўқирдим, ижара уйда яшардим. Хуллас, ўқишдан кейин Ёш томошабинлар театрида ярим ставка асосида ишга қабул қилингандим. Ўшанда битта спектаклда бош ролни ижро этиб, уни энди рэпертуарга жойлаган пайтларимиз эди. Бунинг устига рус журналларининг бирида “Фильмда Жеки Чан билан бирга суратга тушишни истайсизми?” деган эълон чиқарилганди. Бир неча ой давомида тайёргарлик кўриб, инглиз тилини ўргандим. Ҳатто чет эл билан ишлайдиган қўшма корхонага ишга кириб, уларнинг ёрдами билан хорижга кетишни режа қилгандим. Мирзабек Холмедовнинг таклифидан кейин ўйланиб қолганман. Ҳўп десам, бир вақтнинг ўзида иккита ишимдан бўшашим керак, кейин Мирзабек аканинг жамоасида ишлолмасам нима қиламан, деганман. Охири таваккал қилиб, қизиқчилар жамоасига қўшилганман, — дейди Валижон Шамшиев.

    “Тўйларда мушт ҳам еганман”

    Қизиқчи Валижон Шамшиев ижодни энди бошлаган вақтда тўйдаги муштлашувлар ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Валижон Шамшиевнинг шахсий архивидан

    — У пайтлари муштумзўрлар, кўча безорилари кўп эди. Чунки қонун ишламасди, одамлар бировнинг ҳаққидан қўрқмасди. Тўйларда бир-икки безори ичиб, санъаткорга ташланарди. Йўқ, менда бундай вазиятлар бўлмаган, деёлмайман. Кўп марта жанжалли вазиятларга учраганман, калтак ҳам еганман. Аммо спорт устаси эканлигим ҳамиша қўл келарди. Устозим айтганидек, хира пашшадек ўралашаётган одамнинг ёнидан секингина қочардим, — дейди Валижон Шамшиев.

    “Хотира йўқолишининг азоби”

    Қизиқчи Валижон Шамшиев хотирасини бир неча кун йўқотгани ва кома ҳолатига тушганидан хабарингиз борми? Валижон Шамшиев “Ўғлон” фильмини суратга олиш жараёнида бир неча метр баландликдан сакраётганда боши билан ерга тушган. Бу ижодкорга жуда қимматга тушиб, аввал Бухорода, ундан сўнг Тошкентда даволанган.

    Фото: Валижон Шамшиевнинг шахсий архивидан

    — Кўзимни очиб, ким эканлигимни эслолмаганман, уч ойда секин-аста хотирам тикланган, — дейди Валижон Шамшиев.

    Валижон Шамшиев ҳам боғбон

    Фото: Валижон Шамшиевнинг шахсий архивидан

    — Деҳқончилик билан шуғулланаётганимга анча йил бўлган. Илгари 60 гектар ер майдоним бор эди, шундан 7 гектарига боғ ташкил қилгандик. Аммо бу соҳанинг ҳам қийинчилиги бор, шу боис уни топширворишимизга тўғри келди. Ҳозир фақатгина Олтиариқда 40 сотихлик боғим бор. У ерда асосан ўрик ва шафтоли етиштирилади. Тошкентдаги уйим атрофига эса узум ва шафтоли экканмиз. Уйим атрофидаги боғга ўзим қарайман, катта боғнинг эса ўз боғбонлари бор, — дейди қизиқчи Валижон Шамшиев.

    10 та фарзанди бор ота

    Фото: Валижон Шамшиевнинг шахсий архивидан

    Валижон Шамшиев ўзбек санъатидаги энг серфарзанд оталардан бири ҳисобланади. Ҳозирча унинг 10 нафар фарзанди бор. У еттита қиз ва уч ўғилни тарбияламоқда. У Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловнинг куёви ҳам ҳисобланади. Уларнинг 4 та фарзандлари бор.

    18.01.2024, 17:38   Изоҳ (0)   68032
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Машҳур бўлолмаганимдан афсусланардим” — 50 ёшгача омадини кутган, Алла Пугачёва билан бирга ўқиган ва шахсий ҳаётида муваффақиятсизликка учраган Нозим Тўлахўжаев

    07.01.2024, 12:55

    Уч ёшида отасидан етим қолган, “морг”да ишлаган ва онаси вафот этган куни саҳнага чиқишга мажбур бўлган Шукурулло Исроилов 54 ёшда (фото, видео)

    16.01.2024, 11:42

    Онаси саратондан вафот этган, грек қиз билан никоҳидан бахт топган, “Ватан”даги Қурбон роли учун курашган актёр Бобур Йўлдошев 45 ёшда (фото, видео)

    17.01.2024, 13:20

    Instagram: Хотинидан қўрқадиган Муҳаммадисо Абдулхаиров, туғуруқхонадан чиққан Юлдуз Турдиева, “Қурилиш Усмон”да рол ўйнаган Жавоҳир Зокиров  

    17.01.2024, 22:15

    Instagram: Дубайдан янги уй олган Шаҳзода Муҳаммедова, BMW харид қилган Луиза Расулова, Озода Нурсаидованинг синглисига сюрпризи

    15.01.2024, 22:15

    Икки ёшида илк ролини ижро этган, жонига қасд қилишга уринган ва саломатлигида муаммо сабаб оғир вазн олган актриса Анжела Есимбетова 38 ёшда (фото, видео)

    15.01.2024, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрдоғон Трампдан Ғазо гуманитар ёрдам марказларида аҳолига ўт очиш ҳолатларини тўхтатиш учун ёрдам сўради

    Дунё | 6 июл, 14:54

    Роналду Диогу Жотанинг дафн маросимида нега иштирок этмагани маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 14:44

    Али Хоманаий Исроил билан уруш бошланганидан буён илк бор омма олдида кўриниш берди

    Дунё | 6 июл, 13:55

    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 6 июл, 13:54

    Ўзбекистонда банкларнинг автокредит ва микроқарзлар бўйича ўртача ставкалари очиқланди

    Ўзбекистон | 6 июл, 13:40

    ҲАМАС АҚШ таклиф этган сулҳ режасига ижобий жавоб берди

    Дунё | 6 июл, 12:15

    Тошкентда тез-тез кузатилаётган электр узилишлари бўйича изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 11:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.