Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тумандаги заводларнинг бирида бахтсиз ҳодиса юз бергани акс этган видео юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса “Бинокор темир-бетон сервис” корхонасида 13 январь куни соат 15:30 да содир бўлган.
Бунга сабаб — цемент тўлдирилган автомашина 80 тонналик цемент сақлаш резервуарига цемент тўкаётган вақтида резервуарда цемент тўлганини автомат тарзда хабар бериш майоқчаси техник носозлик туфайли хабар қилмаган ва шу боис, цемент пастга чанг бўлиб тушган.
Ҳодиса оқибатида, корхона ишчиларидан бири цемент чанги остида қолиб кетган.
“Ишчининг ҳозирги ҳолати яхши ва унга ҳеч қандай тан жароҳати етмаган”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг май ойида Жанубий Кореядаги заводда ишлаган Ўзбекистон фуқароси хизмат вазифасини бажараётиб, ҳарорати 67 даража бўлган иссиқ сув бакига тушиб кетиши оқибатида олган жароҳатлари туфайли вафот этганди.
Изоҳ (0)