Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги тош конида 46 ёшли ишчи тош босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Дарё”га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Воқеа 25 ноябрь куни “Муҳаммад Тош” кони МЧЖга қарашли тош конида юз берган. 46 ёшли мавсумий ишчи С.А. тош чиқараётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида тош устига юмалаб кетиб, босиб қолган.
Оқибатда у воқеа жойида вафот этган. Марҳум оилали, ики нафар фарзанднинг отаси бўлган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)