КХДРнинг Шимолий Ҳамгёнг вилоятида 2,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Жанубий Корея давлат метеорология агентлигига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, зилзила маҳаллий вақт билан 19:00 да Шимолий Ҳамгёнг провинциясининг Килжу шаҳридан тахминан 40 километр узоқликда, 20 километр чуқурликда содир бўлган. Шимолий Корея барча олтита ядро синовини ўтказган полигон айнан шу ерда жойлашган.
КХДР яқинда Жанубий Кореяни сохта артиллерия ҳужумлари билан алдаганини маълум қилган эди. Пхеньяннинг таъкидлашича, “алдаш операцияси” Жанубий Кореянинг ракета ҳужумларини аниқлаш ускунасининг қандай ишлашини текшириш учун қилинган.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Ченнинг айтишича, Сеул ракета портлаши деб ўйлаган нарса аслида 130 миллиметрли снарядлар овозига тақлид қилиш учун мўлжалланган порохнинг портлаш овози бўлган.
Изоҳ (0)