Россиянинг Пенза вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Маълумотни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси тасдиқлади.
Россия тергов қўмитасининг маълумотига кўра, JAC микроавтобуси Москва шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган пайтда қарши йўналишга чиқиб кетган ва Volvo юк машинаси билан тўқнашган. Икки киши жароҳатланган ва Ўзбекистон фуқароси бўлган етти киши ҳалок бўлган.
Ҳодиса юзасидан Россия Жиноят кодексининг 238-моддаси 3-банди (истеъмолчилар хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш талабига жавоб бермайдиган равишда хизмат кўрсатиш ва эҳтиётсизлик оқибатида икки ва ундан кўп одамларнинг ўлимига сабабчи бўлиш) асосида жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси вакиллари тан жароҳат олган фуқароларга ва марҳумларнинг жасадларни Ўзбекистонга жўнатишда керакли амалий ёрдам кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)