Ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова “Катта дубулға” туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионати (Australian Open) саралаш босқичининг иккинчи раундида ўз юришини якунлади.
Теннисчи биринчи босқичда бразилиялик рақибасини мағлуб этган бўлса, иккинчи даврада чехиялик Доминика Шалковага имкониятни бой берди.
1 соат 20 дақиқа давом этган ўйин Шалкованинг 7:5, 6:4 ҳисобларидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу босқичгача етиб боргани учун Абдураимова 20 рейтинг очкоси ва тахминан 29 645 долларга эга бўлади.
Агар у учинчи босқичга йўл олганида деярли 44 минг, асосий даврага чиққанида эса 81 минг долларга эга бўлиши мумкин эди.
Изоҳ (0)