Франциянинг Лимож шаҳарида теннис бўйича W125 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.
Соврин жамғармаси 125 минг долларни ташкил этувчи мазкур мусобақада ўзбекистонлик Нигина Абдураимова ҳам иштирок этади.
Нигина 13 декабрь, чоршанба куни илк даврада швейсариялик Сюзан Бандеччига қарши кортга чиқади.
Абдураимова WTA рейтингида 221-ўриндан, Сюзан эса 334-ўриндан жой олган. Ушбу баҳс соат 14:00 да старт олади.
Изоҳ (0)