Фарғонада хотин-қизлар ўртасида теннис бўйича мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилган мусобақа ўтказилди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Халқаро мусобақанинг бош соврини турнирда учинчи рақам остида ҳаракат қилган ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимовага насиб қилди. Нигина мусобақа давомида Насиба Эсполова (Ўзбекистон), Садафмоҳ Толибова (Беларусь), Настия Колар (Словакия), Варвара Флинк (Россия) каби теннисчиларни мағлуб этди. Ҳал қилувчи финал баҳсида эса россиялик Анастасия Фроловадан устун келган ҳолда турнир ғолибасига айланди. Ушбу муваффақият сабаб Нигина Абдураимова 50 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.
Бу вақт ичида Фарғонада эркаклар ўртасида «Челленжер» турнири ҳам бўлиб ўтди. Бу мусобақада эса ўзбекистонлик теннисчилар дастлабки давралардаёқ ўз иштирокларини якунлади. Турнир ғолиблиги учун финалда сербиялик Никола Милоевич ва испаниялик Энрике Лопес Перес кураш олиб борди. Ҳал қилувчи учрашувда серб теннисчисининг қўли баланд келди ва у Фарғонадаги «Челленжер»нинг ғолибига айланди.
Изоҳ (0)