Тошкент шаҳридаги хонадонлардан бирида яшовчи 20 ёшли қиз куйиш жароҳати билан шифохонада вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, қиз ҳаммомда бўлган вақтида қайноқ сув солинган бак ёрилиб кетган. Натижада, қиз қайноқ сув остида қолган.
Мазкур воқеа ҳақида дастлаб қизнинг опаси хабар топган ва дарҳол шифокорга мурожаат қилган. Бемор оғир аҳволда 80-90 фоиз куйиш аломатлари билан шифохонага келтирилган ва шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг май ойида Жанубий Кореядаги заводда ишлаган Ўзбекистон фуқароси хизмат вазифасини бажараётиб, ҳарорати 67 даража бўлган иссиқ сув бакига тушиб кетиши оқибатида олган жароҳатлари туфайли вафот этганди.
Изоҳ (0)