Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори Тоҳир Мусоев 44 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тоҳир Мусоев 1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Бухоро давлат тиббиёт институтида бакалавр ва клиник ординатурани тамомлаган. Россия Халқлар дўстлиги университетида “Юрак-томир хирургияси” мутахассислиги бўйича аспирантурада таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини Бухоро давлат тиббиёт институтида кафедра ассистенти ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали II хирургия бўлими врач-ординатори сифатида бошлаган.
Турли йилларда Бухоро давлат тиббиёт институти катта ўқитувчиси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори ўринбосари, мазкур тиббиёт муассаса бош шифокори каби лавозимларда ишлаган.
Тоҳир Мусоев 2020 йилдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори сифатида ишлаб келаётган эди.
Вазирлик унинг ўлимига нима сабаб бўлганига аниқлик киритмаган.
Изоҳ (0)