АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Исроил президенти Исаак Герцог билан расмий учрашув олдидан ҲАМАС ҳаракати билан тузилган сулҳ ўз натижаларини бераётганини ва АҚШ бу жараён давом этишига умид қилишини айтди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти хабар қилди.
“Ўтган ҳафтада биз гаровга олинганларнинг уйларига қайтишлари, оилалари билан учрашишлари билан боғлиқ жуда ижобий ўзгаришларни кўрдик ва бу бугун ҳам давом этиши керак. Шунингдек, бу Ғазодаги бегуноҳ тинч аҳолига жуда зарур бўлган инсонпарварлик ёрдамини сезиларли даражада ошириш имконини берди. Демак, бу жараён ўз натижаларини бермоқда, бу муҳим ва у давом этишига умид қиламиз”, — деди Блинкен.
Давлат котиби, шунингдек, Исроил ҳукумати билан Ғазо секторидаги кейинги ҳаракатлар бўйича батафсил муҳокамалар бўлишини кутаётганини таъкидлади.
Изоҳ (0)