“ПСЖ” президенти Носир ал-Ҳелайфи Килиан Мбаппе билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди.
“Албатта, Килианни қолишини хоҳлайман. У дунёнинг энг яхши футболчиси, у учун энг яхши клуб эса — “ПСЖ”.
Франция Суперкубогидан сўнг ўзи айтганидек, мен билан келишуви мавжуд. Тафсилотлар орамизда қолади. Бу келишув жентлменларча бўлган, бу ерда пулнинг алоқаси йўқ.
Барчадан Килианни тинч қўйишларини сўрардим. Ҳаммаси жойида.
Уни жуда яхши биламан, Мбаппе ҳеч қачон клубга қарши бирор иш қилмайди. Унга ишонаман”, — дейди ал-Ҳелайфи.
Изоҳ (0)