“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда жамоани тарк этмоқчи.
![](/static/2024/01/09/gettyimages-1908155876-1024x1024-FVR-Hsog.jpg)
Журналист Эду Агирренинг хабар беришича, Мбаппе яқин орада “ПСЖ” президенти ал-Ҳелайфи билан учрашиб, унга клуб билан шартномани узайтиришни истамаслигини маълум қилмочи.
Килианнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси июнь ойида ўз якунига етади.
Аввалроқ, француз ўз келажаги борасидаги якуний қарорни Чемпионлар Лигаси 1/8 финали олдидан қабул қилмоқчилиги хабар қилинганди. Кейинчалик эса тармоқларда Мбаппенинг “Реал” билан оғзаки келишувга эришгани ҳақидаги маълумотлар тарқалди.
Изоҳ (0)