Ўзбекистонлик футболчи Азизбек Амонов фаолиятини БААда давом эттиради.
26 ёшли футболчи “Ҳорфаккан” жамоаси билан шартнома имзолади. Маълумот учун, ушбу жамоада яна бир ўзбекистонлик футболчи Абдулла Абдуллаев ҳам тўп суради.
Жамоа БАА юқори дивизионида 12 турдан сўнг 13 очко билан 10-поғонани эгаллаб турибди.
Амонов ўтган мавсум “Насаф”да тўп суриб, 34 та ўйинда 8 та голга муаллифлик қилган.
Азизбек фаолияти давомида “Локомотив”, “Бухоро” ва “Истиқлол” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)